Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Туризм

Ўзбекистон – сайёҳлик ўлкаси Ўзбекистон – сайёҳлик ўлкаси Ўзбекистонга хуш келибсиз! Ўзбекистон – тинчлик ва хурсандчилик гўшасидир, унда буюк ўтмиш ҳозирги кунларнинг латофати билан туташади. Мамлакат Буюк ипак йўли чорраҳаси ва миллион йиллик бой тарихга эга афсонавий Турон заминининг марказида жойлашган.  Ўзбекистон – такрорланмас маданий бойлик, анъанавий ҳунармандчилик, меҳмондўст халқ, жозибадор урф-одатлар ва хилма-хил таомларга бой мустақил суверен давлатдир.

Ўзбекистон - Помир ва Тянь-Шан туташган осмонўпар тоғлар макони Ўзбекистон - Помир ва Тянь-Шан туташган осмонўпар тоғлар макони Мамлакат ҳудудининг 11 фоизи тоғлар билан ўралганлигига қарамасдан, тоғли ҳудудларнинг табиати жуда ранг-баранг. Алпинистлар забт этиши учун доимий қор билан қопланган 4000 метр ва ўрта баландликдаги тоғлар ёки тепакликлари кўп бўлган ландшафтлар мавжуд.
Тянь-Шан, Помир ва Олой улкан тоғ тизмаларининг фақатгина кичик бир қисми Ўзбекистон ҳудудига кириб кетади ва уларнинг тармоқлари қўшни мамлакатлар билан табиий чегараларни белгилайди.

Ўзбекистон – сирли саҳролар ўлкаси Ўзбекистон – сирли саҳролар ўлкаси Қизилқум («Қизил қумли саҳро») – 30 млн. йил илгари вужудга келган жаҳоннинг энг ёш чўлларидан бири. Қизилқум саҳроси Амударё ва Сирдарё оралиғидаги улкан майдонни эгаллаган бўлиб, унинг умумий майдони 260 000 кв. км.ни ташкил этиб, Ўзбекистон худудининг катта қисмини ташкил этади. Геодезик шакли ва жиҳатларига кўра Қизилқум яримчўл бўлиб, у қисман унча катта бўлмаган қумтепалар ҳамда ўт-ўланлар билан қопланган бепоён даштлар,  тош-тепалар, шунингдек шағал ва оҳактошли бўз ерлардан иборат.

Ўзбекистон – бежирим миноралар ўлкаси Ўзбекистон – бежирим миноралар ўлкаси Ўзбекистоннинг қадим шаҳарларидаги миноралари мамлакат меъморчилигининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Самога томон бўй чўзган бу муҳташам иморатлар бир замонлар сайёҳлар ва карвонларга йўл кўрсатувчи, диндорларни ибодатга чорловчи маёқ вазифасини ўтаган бўлса, бугун улар сайёҳликнинг нафис ва бетакрор обидалари қаторидан ўрин эгаллаган.    Гарчи, бугунга қадар етиб келган миноралар мумтоз исломий меъморчилик услубида қад ростлаган бўлса-да, улар бу ерларда Ислом маданиятига қадар ҳам бўлган.

Тошкент – меъморий уйғунликнинг мислсиз дунёси Тошкент – меъморий уйғунликнинг мислсиз дунёси Тошкент – шаҳарсозлик равнақи тимсолига айланган, ажиб тарихга эга муҳим шаҳар. Гарчи, шаҳар сейсмик жиҳатдан хавфли ҳудудда жойлашган бўлса ҳам, танганинг иккинчи томони ҳам борки, бу қайсидир маънода меъморлар маҳоратининг юксак даражасини синовдан ўтказадиган ижобий чақириқдир. Тошкентнинг архитектура ҳашамдорлиги Ислом меъморчилигининг тарихий-диний иншоотларини ўзида кенг кўламда акс эттирган. Хусусан, масжидлар, мақбаралар ҳамда мадрасалар, шу билан бирга турар жойларда ва ҳаммомларда, савдо расталари ва эски шаҳар ҳудудидаги лой сувоқ уйлар меъморий ечимида ўзига хослик мужассам.

“Тошкент метроси” – замин остидаги мўъжизавий меъморчилик асари “Тошкент метроси” – замин остидаги мўъжизавий меъморчилик асари Файласуфлар фикрича, вайронагарчилик янги тараққиётнинг ривожланишига олиб келади. Бунинг мисоли тариқасида Тошкентда 1966 йилги зилзиладан сўнг қайта тикланган шаҳар қиёфасини келтириш мумкин. Тошкентни қайта тиклаш бўйича батафсил режасида Марказий Осиёдаги илк метро қурилиш лойиҳаси ҳам ўрин олган эди. Лойиҳага кўра ерости транспорт тизими 3 йўналиш ва 30 станциядан иборат бўлиши, у нафақат шаҳар марказида, шунингдек, тез ўсаётган Тошкент шаҳрининг чеккаларини ҳам қамраб олиши керак эди.