Тошкент – меъморий уйғунликнинг мислсиз дунёси
Очиқ осмон остидаги ўзига хос музей

Тошкент – шаҳарсозлик равнақи тимсолига айланган, ажиб тарихга эга муҳим шаҳар. Гарчи, шаҳар сейсмик жиҳатдан хавфли ҳудудда жойлашган бўлса ҳам, танганинг иккинчи томони ҳам борки, бу қайсидир маънода меъморлар маҳоратининг юксак даражасини синовдан ўтказадиган ижобий чақириқдир. Тошкентнинг архитектура ҳашамдорлиги Ислом меъморчилигининг тарихий-диний иншоотларини ўзида кенг кўламда акс эттирган. Хусусан, масжидлар, мақбаралар ҳамда мадрасалар, шу билан бирга турар жойларда ва ҳаммомларда, савдо расталари ва эски шаҳар ҳудудидаги лой сувоқ уйлар меъморий ечимида ўзига хослик мужассам. Шунингдек, шаҳарда XIX асрга тегишли мустамлака даври иншоотлари, 30-50-йилларнинг импрессионистик услубидаги бинолари, 70-йилларда зилзиладан сўнгги қурилишлар ҳамда 90-йиллардан кейин қад ростлаган замонавий иморатларни учратиш мумкин.

1966 йилдаги кучли зилзила шаҳарни вайрон қилди. Харобалар остида қолган Ўзбекистон пойтахти жамоатчилик ва кўнгиллиларнинг фидокорлиги эвазига қисқа фурсат ичида қайта қурилиб, унинг ўрнида замонавий шароит ва инфратузилмага эга серҳашам шаҳар қад ростлади. «Тошкент метроси», «Тошкент телеминоарси», «Халқлар дўстлиги» (айни пайтда «Истиқлол» саройи) концерт зали, кенг ва равон шоҳ кўчалар ҳамда ажиб жилокорлик безаклари ва нақшинкор ташқи кўринишга эга ҳайратланарли даражадаги баланд турар жойларни бу қаҳрамонона меҳнатнинг натижалари сифатида эътироф этиш мумкин. Бугун жимжимадор мармар бинолар, қадим меъморий обидаларнинг уйғунлиги намоён гўзал Тошкент очиқ осмон остидаги йирик музейдек таассурот қолдиради.
