Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Буюк аждодлар

Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Беруний (973-1048) Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Беруний (973-1048) Ибн Сино ва Ал-Хоразмий билан бир қаторда турувчи мусулмон Шарқи “Уйғониш даври”нинг энг машҳур намояндаси. У география, математика, астрономия, минералогия, геодезия, фалсафа каби бир қатор фанларга оид кўплаб фундаментал асар, трактат ва қўлланмалар яратган.
Ўз даврида биринчи бўлиб Ернинг шар шаклидалигини ва у қуёш атрофида айланиши ғоясини илгари сурган, кейинроқ Ер радиусини (тахминан 6000 км) ўлчаган. Дунёга машҳур Марказий Осиёлик тўрт қомусий олимдан бири – Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний 973 йил Кат шаҳрида (Хоразмнинг ўша даврдаги пойтахти, ҳозирги Ўзбекистондаги Хивага яқин ерда жойлашган) дунёга келди.

Ал-Хоразмий Ал-Хоразмий Абу Абдулла Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850) Аббосийлар халифалиги даврида Боғдодда машҳур Дорул-Хикманинг донғи кетган вакилларидан бўлган. Унинг илмий мероси шарофати туфайли у қарийб бир асрнинг 787 йилдан то 850 йилларгача машҳур математеки ҳисобланган. Унинг исми Хваризем деган жойда туғилганига ишора бўлиб, у жой ҳозирги Ўзбекистоннинг Орол денгизиниг жануброғида жойлашган.

Абу Али ал-Ҳусаин ибн Абдуллоҳ ибн Сино (980 – 1037) Абу Али ал-Ҳусаин ибн Абдуллоҳ ибн Сино (980 – 1037) Абу Али ал-Ҳусаин ибн Абдуллоҳ ибн Сино – Бухоро яқинидаги қадимий Афшона қишлоғида 980 йилда туғилган, 1037 йилда эса Ҳамадонда оламдан ўтган. Қисқартирилган номи Ибн Сино, лотинчадагиси – Авиценна серқирра таббиёт ходими, физик, файласуф, математик, астроном, кимёгар ва мусиқашунос. Бугунги кунда ҳам долбзарлигини йўқотмаган “Даволаш китоби” ва “Канун ат-тиб” каби мшҳур тиббиёт асарлари муаллифи. “Тиббиёт фани қонун-қоидалари” машҳур энциклопедияси кўп асрлар давомида тиббиёт бўйича қўлланма бўлиб, Рим, Юнон, Ҳиндистон ва Ўрта Осиё шифокорларининг тажрибаси ва нуқтаи назарини ўз ичига олган. Ибн Сино фан тарихидаги буюк шахслардандир. Ғарб дунёсида уни Исломий Шарқининг буюк алломаси деб ҳисоблашган.

Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек Кўрагон Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек Кўрагон Мирзо Улуғбек (1394-1449) – Самарқанд подшоҳи тарих саҳифаларидан буюк олим, ўз даврининг маълум ва машҳур сиймоси, атоқли математик ва астрономи сифатида ўрин олган.   Мирзо Улуғбек, шунингдек, Шарқ Ислом оламининг етук олимлари қаторида ўз меҳнатлари ва илмий хизматлари билан илм-фан ва жаҳон цивилизацияси ривожига таъсир кўрсатган. Мирзо Улуғбек ўрта асрларда жаҳондаги энг муваффақиятли расадхонани ташкил қилган эди. Унинг “Зижжи жадиди Кўрагоний” астрономия жадвали XVI асрда Туркия орқали Ғарб илм-фан доираларига маълум бўлади ва узоқ йиллар мобайнида дунё астрономия фанида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилган.