Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Беруний (973-1048)

Ибн Сино ва Ал-Хоразмий билан бир қаторда турувчи мусулмон Шарқи “Уйғониш даври”нинг энг машҳур намояндаси. У география, математика, астрономия, минералогия, геодезия, фалсафа каби бир қатор фанларга оид кўплаб фундаментал асар, трактат ва қўлланмалар яратган.
Ўз даврида биринчи бўлиб Ернинг шар шаклидалигини ва у қуёш атрофида айланиши ғоясини илгари сурган, кейинроқ Ер радиусини (тахминан 6000 км) ўлчаган. Дунёга машҳур Марказий Осиёлик тўрт қомусий олимдан бири – Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний 973 йил Кат шаҳрида (Хоразмнинг ўша даврдаги пойтахти, ҳозирги Ўзбекистондаги Хивага яқин ерда жойлашган) дунёга келди. Унинг ҳаммага маълум “Ал-Беруний” ( арабчада мазкур сўз “ташқари”, “бошқа томон” каби маъноларни англатади) тахаллуси унинг шаҳар ташқарисида туғилгани билан боғлиқ.

Беруний асарлари

Ал-Беруний жами бўлиб 130дан ортиқ қўлёзмаларни ёзиб қолдирган. Уларнинг бешдан бир қисмигина бизгача етиб келган. Ал-Беруний Бухорода яшаган Ибн Сино (Ғарбда “Авиценна”)нинг замондоши ҳисобланади ва у билан доимо фикрлар алмашиб турган. Ал-Берунийнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, у ислом оламининг универсал характердаги олими ҳисобланган, барча тадқиқотларини шунчаки қоғозга туширибгина қолмай, бу тадқиқодларнинг амалга ошириш босқичлари ва тарихини ҳам ёритиб ўтган. Унинг бу соҳада олиб борган ишлари жуда мувофаққиятли бўлган.


Ал-Беруний астроном ва географ сифатида

Ал-Беруний 995 йилдаёқ, яъни 22 ёшга тўлганда, биринчилардан бўлиб глобусни яратди ва ернинг шарсимонлигнини исботлаб, ернинг айланишини кўрсатиб берган. Беруний ер шарининг радиусини аниқлашнинг 1023 хил йўлини кашф қилди. Унинг ҳисоб-китоблари Ҳинд океанининг қирғоқлари 6339.6 км.лигини кўрсатган эди бу эса ҳақиқий экватордаги 6378.1 км.лик масофадан озгина фарқ қилган. XVI асрга қадар Европада бу каби аниқликдаги ўлчов хали амалга оширилмаган эди. У 600 дан ортиқ жойларнинг географик координаталарини ўзининг кузатишларидан келиб чиқиб аниқлаб берган. Кейинчалик Беруний суюқлик зичлигини аниқловчи пикнометр ихтирочиси сифатида машҳур бўлган. Унинг ёрдамида Беруний 18 элемент ва субстанцияларнинг зичлигини аниқлаган. Унинг қўлёзмаларида овоз ва ёруғлик тезлиги ўртасидаги фарқ ҳақидаги мулоҳазалари келтирилган.