Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Тарих

Мафтункор ва бетакрор Ўзбекистонга саёҳат Мафтункор ва бетакрор Ўзбекистонга саёҳат Марказий Осиё дурдонаси бўлмиш, Ўзбекистон минтақанинг марказида жойлашган бўлиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон давлатлари билан чегарадош. Кўп асрлар давомида бу заминда Буюк Ипак йўли ўтган. Ўзбекистон бугунги кундаги янги шарт – шароитларда Евроосиёнинг шимоли ва жанубидаги халқлар ҳамда давлатларни бир-бирига боғловчи қайта тикланаётган, катта йўлнинг асосий бўғинига айланмоқда.

Самарқанд қоғози – миллий бойликлар хотирасининг қадр-қиммати Самарқанд қоғози – миллий бойликлар хотирасининг қадр-қиммати Инсониятнинг энг буюк кашфиётларидан бири – Буюк ипак йўли асрлар давомида тасаввурга сиғмас даражада инсоният тамаддунига кескин бурилиш ясади, мислсиз кашфиётларга сабабчи бўлди. У нафақат узоқ манзиллар ва элатларни бир-бирига яқинлаштирди, балки турли ғоя ва маданиятлар ўчоғи ва чорраҳасига айланди. Тарих зарварақларида ўчмас из қолдирди. Ушбу савдо йўлларида Хитой чинни ва шойиси ҳамда ҳинд зираворлари қанчалик шуҳрат қозонган бўлса, мозийнинг яқин минг йиллигига қадар Самарқанд қоғози ҳам Буюк ипак йўлида энг кўп харид қилинадиган ноёб товарга айланди.

Вақт қумлари остидаги археологик хазиналар Вақт қумлари остидаги археологик хазиналар Турон аталмиш афсонавий замин марказида “Қуёш ўлкаси” дея ном олган эртакнамо ўлка бор. Бу диёр нафақат ўтмиш цивилизация бешиги, шунингдек сарҳадсиз саҳролар бағридаги қумтепалар остидаги сон-саноқсиз сирли қалъа ва манзилгоҳлари билан ҳам ном қозонган. Қалъа – бу ўтмишдан сарой, карвонсарой, соқчилик миноралари, “сукут” миноралари, аҳоли пунктлари, ибодатхоналар, шаҳарлар, қўрғонларнинг бугунга қадар етиб келган қолдиклари.

Ўзбекистон – тенги йўқ мева-сабзавотлар диёри Ўзбекистон – тенги йўқ мева-сабзавотлар диёри Археологик далилларнинг гувоҳлик беришича, Ўзбекистон ҳудудида илк деҳқончилик тизими бундан 9000 йил илгари пайдо бўлган. Кўриниб турибдики, минтақа ерга ишлов бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, шунингдек уларни қайта ишлашда қадимий бой тажрибага эга. Деҳқончиликнинг энг содда – чўл ҳудудида мавсумий ёмғирлар ва бошқа иқлим шароитидан келиб чиқиб, дуккакли экинларни парваришлаш кўникмаси йиллар давомида такомиллашиб, бу ерлик деҳқонлар бора-бора ерларида гуруч, шакарқамиш, мураккаб ирригация тизимини талаб этадиган пахта ўсимликларини етиштира бошлади.