Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



“Тошкент метроси” – замин остидаги мўъжизавий меъморчилик асари

Тарихнинг ибтидоси

Файласуфлар фикрича, вайронагарчилик янги тараққиётнинг ривожланишига олиб келади. Бунинг мисоли тариқасида Тошкентда 1966 йилги зилзиладан сўнг қайта тикланган шаҳар қиёфасини келтириш мумкин. Тошкентни қайта тиклаш бўйича батафсил режасида Марказий Осиёдаги илк метро қурилиш лойиҳаси ҳам ўрин олган эди. Лойиҳага кўра ерости транспорт тизими 3 йўналиш ва 30 станциядан иборат бўлиши, у нафақат шаҳар марказида, шунингдек, тез ўсаётган Тошкент шаҳрининг чеккаларини ҳам қамраб олиши керак эди. Бу йирик лойиҳани амалга ошириш узоқ вақт ҳамда мураккаб қурилиш жараёнини талаб этар эди. «Тошкент метроси»ни қуриш 70-йилда бошланди ва 1977 йилнинг октябрида унинг илк 6 бекати тантанали равишда иш бошлади. Иккинчи йўналишни кесиб ўтувчи илк йўналишни қуриш ишлари 1984 йилда тўлиқ амалга оширилди. Метронинг 3-йўналиши 1990-йилларда бошланиб, 2001 йилда унинг 7 бекати фойдаланишга топширилди.

Ҳаракатдаги улкан лойиҳа

Лойиҳалаштириш ва қурилиш чоғида биринчи навбатда метронинг сейсмик мустаҳкамлиги ва хавфсизлигининг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинган. Метронинг монтаж ва техник таъминот ишлари махсус муассасалар томонидан амалга оширилган. «Тошкент метроси»нинг қурилиши қисқа вақтда режалаштирилган бўлиб, архитектор ва қурувчиларнинг тиним билмай қилаётган меҳнатлари самараси архитектура соҳасида юқори самарадорлик, умид ва муваффақият уйғунлашган меъморчилик намунасини тақдим этиши керак эди. Меҳнатлар ифодаси ҳар бири мисоли бир муҳташам саройдек таассурот қолдирадиган метро бекатларида ўз ифодасини топди. Ҳар бир метро бекатида муайян мавзуни қамраб олган безак ва пардоз ишлари амалга оширилган. Ҳар бир бекат мамлакат ўтмиши ва бугунини ифода этган алоҳида мавзуга бағишланган. Айниқса, «Мустақиллик», «Алишер Навоий», «Абдулла Қодирий», «Космонавтлар», «Бунёдкор» каби бекатларда миллий колорит ва кўркамлик, ҳашам нафаси уфуради. Натижада «Тошкент метроси» бугун санъат, техника ҳамда тарих уйғунлашган меъморий дурдонага айланди.