Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистонда ўрта-махсус ва олий таълим

Қуйидаги мақолада Ўзбекистонда ўрта-махсус ва оий таълим тизимларига қаратилаётган эътибор хусусида сўз боради. Ўзбекистон халқаро қабул қилинган стандартлар асосида касб-ҳура ва олий таълим тизимларини қурмоқда. Мамлакатда таълим пирамидаси 3 та муҳим элементдан ташкил топган: 1. Мактаб; 2. Коллеж ёки лицей; 3. Олий таълим.

Касб-ҳунар коллежи ёки лицей?

Мактабни битириш чоғидаги саралаш жараёни натижларига кўра, абитуриентларга касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейларда ўқиш учун йўлланма оладилар. Ўқув юртларида ўқиш 3 йил давом этади ва у бепул. Таълимнинг 2-босқичида битирувчи ўқув йўналишига оид фанлар бўйича баҳолар кўрсатилган коллеж ёки лицей дипломи ёки гувоҳномага эга бўладилар. Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари касбий амалиёт ўтаган жойларида иш билан таъминланишлари назоратга олинади. Бу коллежларнинг лицейлардан қўшимча афзаллиги. Ҳар иккала билим юртларининг диплом ёки гувоҳномалари битирувчиларга ўқишни олий таълим муассасаларида давом эттириш ҳуқуқини беради. Мамлакатдаги 143 та академик лицей ва 1406 касб-ҳунар коллежларида 1,6 миллиондан зиёд ўқувчи ёшлар таълим олишади.

Қабул ва кириш имтиҳонлари талаблари

У ёки бу олий таълим муассасида ўқишни давом эттириш учун имтиҳон топширишда ўрта-махсус таълим муассасасини битирганлик ҳақидаги гувоҳнома зарур бўлади. 1 август куни мамлакат миқёсида абитуриентлар бир вақтда нашр этилган тест шаклида имтиҳон топширадилар.

Бакалавриат ва магистратура

Бугунги кунда Ўзбекистондаги 24 та университет, 40 та институт, шунингдек филиал сифатида фаолият кўрсатаётган 7 та халқаро таълим стандартларига асосланган олийнык таълим муассасалари абитуриентларга кўп сонли касб ва мутахассисликлар бўйича ўқиш таклифини билдирадилар. Умумий олганда, олий таълим 2 босқичда: бакалавриат (4 йил) ва магистратура (2 йил) ташкил этилади. Шу билан бирга, тиббиёт (5 йил бакалавриат ва 3 йил магистратура), ҳарбий таълим (5 йил) каби махсус ўқув йўналишларида ўқиш муддати фарқли. Саккизинчи семестрдан сўнг, яъни битириш арафасида учта йўналиш бўйича имтиҳон топшириб, бўлажак касбларига оид мавзуларни қамраб олган мажбурий диплом иши ёзиб, ҳимоя қиладилар. Мазкур иплом иши кейин кўриб чиқиш учун давлат комиссиясига топширилади.