Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистон спортчилари жаҳон ареналарида

Спортдаги муваффақиятлар

Мамлакатни спорт ва спорт муваффақиятларичалик ҳеч нарса дунёга тез танита ва машҳур қила олмайди. Мазкур жумлаларни истисно қилмаган ҳолда, истиқлолнинг илк йилларидан жаҳон чемпионатларида, олимпиада ўйинларида барча спортчиларимиз қаторида имконияти чекланган спортчиларимиз ҳам муносиб қатнашиб келишмоқда. Шунингдек, “Ўзбек жанг санъати”, “Кураш” каби спорт турларининг ватани Ўзбекистон эканлиги жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг тан олинмоқда. Сўнгги 20 йилдан буён Ўзбекистон Олимпиада ўйинларида ўзининг ишончли ғалабаларини қўлга киритиб келмоқда. Мамлакатимиз мустақил давлат сифатида шу вақтга қадар 6 маротаба Олимпиада ўйинларида иштирок этиб, спортчиларимиз 33 та медаллар шодасини юртимизга олиб келишган. Шу билан бирга, ўзбекистонлик спортчилар мунтазам равишда Осиё ўйинлари, Қишки Олимпиада, Параолимпиада ўйинлари ва жаҳон чемпионатларининг бир қанча халқаро турнирларда иштирок этиб келмоқдалар.

Спортчиларни тайёрлаш

Ўзбекистон ҳукумати томонидан барча спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларини тузиш мақсадида етарлича чора тадбирлар амалга ошириб келинмоқда, Олимпиада ўйинларида спортчиларнинг муваффаққиятли иштирокини таъминлаш мақсадида етарлича шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Шу мақсад йўлида спорт мактаблари, интернат ва гимназиялар муяайн спорт тури бўйича очилиб ва миллий машқ қилиш марказлари яратилган.Мазкур фаолиятни амалга ошириш мақсадида маълум бир ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлган комиссия фаолияти йўлга қўйилган. Ўзбекистон Олимпиада жамоасининг қўлга киритаётган ютуқлари, улар томонидан эришилган натижаларни мазкур ишларнинг самараси сифатида кўришимиз мумкин. Мисол учун Лондон ва Пекинда ўтган Олимпиада ўйинларида юртимиздан 56 ва 53 спортчи иштирок этган бўлса, сўнгги – Рио Олимпиадасида уларнинг сони 70 нафарга етган.

Ёш авлодни спортга қизиқтириш

Ўзбекистон халқининг 60 %ини 30 ёшгача бўлган аҳоли ташкил этади. Шу жиҳати билан бу давлат энг ёш давлатлардан бири ҳисобланади. Ўзбек ёшларини спортга қизиқтириш, шароит яратиш, тажрибали мураббийлар миллий чемпионлар етиштириш саъй-ҳаракатлари билан келажакда катта натижаларни ваъда қилаётган ёшларни излаб топиш тизими муваффақиятли йўлга қўйилган.