Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистон – тўй-тантаналар диёри

Ўзбекистонда тўйлар одамлар ҳаётининг бош ва марказий воқеаси сифатида муҳим аҳамият касб этади. Ўзбек халқида "тўйларга етказсин", "ўзбекнинг боши тўйдан чиқмасин" деган қутлуқ ниятлар мавжуд. Авваллари бўлгани каби, бугун тўйлар аҳоли учун энг хуш кўриладиган ва юқори аҳамиятга эга тантанадир. Тўй маросимлари қадим урф-одатлар доирасида бугунги замонавий ижтимоий тенденциялар ва иқтисодий омилларни қамраб олган анъаналар муштараклигини ифода этади. Замонавий ўзбек жамиятида тўйлар миллий ва замонавий омиллар уйғунлигида ташкил этилади.


Бешик тўйи

Миллий урф-одатларга кўра ўзбек оиласида фарзанд дунёга келиши муносабати билан бешик тўйи тадбири ўтказилади. Гарчи, у оилавий маросим бўлса ҳам, бу тўйда юзлаб меҳмонлар иштирок этадилар. Бешик тўйи аёллар ва уларнинг болалари учун режалаштирилади. Том маънода аёллар базми бўлмиш бешик тўйида хотин-қизлар оилани янги меҳмон билан табриклаб, ёши катта, тажрибали онахонлар она бўлмишга бола тарбияси ва унга ғамхўрлик қилиш бўйича қимматли кўрсатма ва маслаҳатлар берадилар.


Суннат тўйи

Ўзбекона урф-одатларига мувофиқ, бу ерда фақатгина эркак жинсига мансуб болалар суннат қилинади. Шунингдек, уни "той тўйи" ҳам дейишади. Бу одат кўчманчи аҳоли анъаналаридан ўзлаштирилган бўлиб, улар суннат қилинган болага тойчоқ совға қилишади. Азалдан муҳим маросимлар қаторидан ўрин олган суннат тўйини ўтказиш сўнгги йилларда камайиб бормоқда. Бугунги кунга келиб суннат тўйи маросимини базм қилишни одамлар орасида ўз маъносини йўқотмоқда, бу маросимни қишлоқ жойларида учратиш мумкин. Тўй эгаси тадбирга қўни-қўшни ва қариндошларни таклиф қилади. Ҳовлида ёки тўйхонада ташкил қилинган ғайриоддий базм мусиқа садолари ва тўкин-сочин дастурхон атрофида тантанали равишда бўлиб ўтади.


Қайд этилганидек, суннат тўйи катта шодиёнага айланиб кетади. Боиси, тўйхона ёнидан ўтиб кетаётган ўткинчини ҳам меҳмон қилиш меҳмонсевар ўзбекларга хос хусусият. Агар сиз тўй тантанасини тўсатдан ёнидан ўтсангиз, ишонингки сиз бу тўйга албатта таклиф қилинасиз! Аммо, никоҳ тўйи – тўйларнинг энг тантаналиси. Биз бу ҳақда кейинги мақолада атрофлича тўхталамиз.