Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистон – 130 дан зиёд миллатлар Ватани ва юзлаб халқлар

Ватанини топган кўп маданиятли жамият

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказида жойлашган ва Буюк Ипак Йўлининг кесишиш жойи сифатида мўлжал олиш вазифасини ҳам ўтаган ва айнан шу боис бўлса керак Ўзбекистон бугунги кунда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларини бирлаштирган кўп миллатли давлат сифатида намуна бўлиб келмоқда ва бу миллат вакиллари бирдамлик билан яшаб келмоқдалар. Буюк ипак йўли орқали турли миллат вакиллари оқими йўйналиб, худуд этногенези ўзгариб борган. Тарихдан сак, массагет ва оқ хуннлар, ундан сўнг форслар, юнонлар, хитойлар, турклар, ўғузлар, сўғдлар, араблар ва салжуқийлар, эронликлар, мўғуллар каби халқлар бу ўлкага келиб, аксарияти ўтроқлашиб қолиб кетган, баъзилари эса яна йўлини давом эттирган. Мазкур халқларнинг кўчиши, бир-бири билан аралашув жараёнлари ХХ асрнинг ўрталарига қадар давом этган .

Тўла уйғун ва тотув ҳаёт

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, рус, корейс ва бошқа этник гуруҳлар яшайдилар. Мазкур миллатлар яшайдиган ҳудудларда жойлашган мактаблардаги ўқув дарслари уларнинг ўз она тиллари билан биргаликда давлат тилида, яъни икки тилда олиб борилади. Бу миллат вакилларининг яшаш ҳудудларида ўзларининг черков, ибодатхоналари ва шу билан биргаликда қабристонлари ҳам мавжуд. Бу миллат вакилларининг маданияти ва санъати, анъана ва урф одатларининг йўқолиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида, бугун Ўзбекистонда 136 та маданият марказлари, 34 та дўстлик жамиятлари ва бир қанча минтақавий маданий бирлашмалар фаолияти йўлга қўйилган.

Ўзбекистон – умумий уйимиз

Турли миллат ва элат вакиллари Ўзбекистоннинг кўп маданиятлилик қиёфасини бойитади ҳамда жаҳон ҳамжамиятида давлатимизни муносиб равишда кўрсатмоқда. Турли миллат вакиллари ўртасидаги никоҳларнинг қурилиши, диний маросимларнинг ўтказилиши ва бошқа байрамларнинг ташкил этилиши, шунингдек, “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида ўтказиладиган мусиқий ва бадиий кечалар, пазандачилик мусобақалари, фольклор рақслари, болалар рассомчилиги каби барча этник, диний ва миллий байрамлар биргаликда мунтазам нишонланиб келинмоқда.