Ўзбекистонда гўзал хулқ-одоб қоидалари

Саломлашиш ва хайрлашиш
Ушбу мақолада сизни ўзбек жамиятидаги одатдаги турмуш тарзининг муҳим жиҳатлари билан яқиндан таништиришни мақсад қилдик. Ўзбек ҳамкасблар юртимизга келганингизда бу миллий урф-одатларни нозик жиқатларини албатта таништириб берадилар. Қуйидаги баъзи урф-одатлар ўзига хос юсак хусусиятга эга эканлиги, ўзбек халқининг ўзининг шахсий одоб-ахлоқ қоидалари тизими мавжудлигидан далолат.
Саломлашиш ва хайрлашиш одоби

Ўзбекистонда нотаниш кишилар анъанавий равишда "Ассалому алайкум" иборасини айтиб кўришадилар. Расмий кўришганда исм-шариф ёки исмни айтиб саломлашадилар, норасмий равишда кўришишнинг "Салом!", "Ҳорманг!", "Қалай?" (“Ишлар қандай” ва ҳакозо) деган шакллари мавжуд. Ўзбекларда саломлашиш ва хайрлашиш шакллари кенг қамровга эга. Қўл сиқишиш, юзидан ўпиб қўйиш, бағрига босиш, таъзим қилиш, елкасига қоқиб қўйиш, ўнг қўлини кўксига қўйган ҳолда ҳурмат бажо келтириш саломлашиш ва хайрлашиш одобининг муҳим бўлаги ҳисобланади. Саломлашиш одобига беписанд муносабатда бўлиш ёки саломга муносабат билдирмаслик жамиятда ижтимоий зид воқеа, анъаналарни таҳқирлаш салбий иллат сифатида баҳоланади.
Меҳмонларни қабул қилиш ва кузатиш одоби
Ўзбек оилаларида меҳмонга алоҳида иззат-ҳурмат кўрсатилади. Жумладан, улар мезбон уйининг остонаси ёки ҳовлисида кутиб олиниб, худди шу тарзда кузатилади. Мезбон ҳарчанд банд бўлмасин, меҳмонни шахсан кузатиш унинг бурчи эканини унутмайди. Анъаналарга кўра, уйнинг каттаси доимо меҳмондорчиликнинг бошида бўлади.
Яхши ном жуда муҳим!
