Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Диний объектлар

диний сузсиз.jpg

Рус православ черкови Тошкент ва Ўзбекистон Епархияси

01-1 Кафедральный собор .JPG

Соборнинг қурилиши 1877 йилда бошланган ва 1878 йилда фойдаланишга топширилган. 2014 йилда соборга қўшимча Луқо храми қуриб кенгайтирилган.

Манзил: Миробод тум., Авлиёота кўч., 91 уй.

Транспорт: автобус: 2, 12, 80, 81, 127

Тел.: (99871) 255-81-05, 254-36-45

Веб сайт: www.pravoslavie.uz1-IMG_3748.JPG
1-IMG_3208.JPG
Евангель-лютеранлар черкови

3-PhotoPC Thursday, 07 November, 2002 0828 22.jpg

1892 йилда Готика услубида қурилган. Меъмори А.Л.Бенуа. Ибодатлар немис ва рус тилларида олиб борилади.

Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Содиқ Азимов кўч., 37 уй.
Транспорт: автобус: 44, 72, 98, 148

Тел.: (99871) 233-82-46




3-IMG_0036.JPG
Рим-католик черкови

02-20160909_181420.jpgРим-католик черкови (костёл) – меъморий ёдгорлик. 1912 йилда Рим-католик жамоалари раҳбарияти томонидан ибодатхона қурилиши бошланган бўлса-да, лекин у тугулланмай тўхтаб қолган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг у қайта тикланди ва 2000 йилнинг 22 октябридан расман иш бошлади.

Манзил: Яшнобод тум., Махтумқули кўч., 80/1 уй.

Транспорт: автобус: 44, 72, 98, 148

Тел.: (99871) 233-82-46
02 Католический костел DSC_8888.JPG

02-20160909_181420.jpg
Шайх Зайниддинбобо масжиди

04-1 Ансамбль Кукча.jpgШайхнинг отаси Шаҳобиддин Абу Ҳафс Умар Суҳравардий Боғдоднинг катта мутасаввифларидан бўлган. Суҳравардия тариқатига асос солган.

Манзил: Маннон Уйғур кўч., 374 уй.
Транспорт: автобус: 146, 46, 53
Шайх Зайниддинбобо мақбараси

05-20171118_132103.jpgШайх Зайниддинбобо мақбараси XIII-XIV асрда барпо этилган меъморий ёдгорлик. Археологик текширувларга кўра ёдгорлик ёнида XII-XIII асрларга оид чиллахона бор.

Манзил: Маннон Уйғур кўч., 374 уй.
Транспорт: автобус: 146, 46, 53
Кўкалдош мадрасаси

06 Медресе Кукельдаш.jpgКўкалдош мадрасаси XVI аср 60 йиллар меъморий ёдгорлиги. Дарвешхон даврида Бухоро хонлигининг нуфузли амирларидан Қулбобо Кўкалдош томонидан қурдирилган.

Манзил: Чорсу майд., Навоий кўч., 46 уй.

Транспорт: автобус: 46, 17, 100
Хожа Аҳрор Валий жоме масжиди

Masjid xoja ahror.jpgХожа Аҳрор Валий жоме масжиди – XV аср меъморий ёдгорлиги. Хожа Аҳрор қурдирган, шаҳарнинг бош жоме масжиди бўлган.

Манзил: Ҳақиқат кўч., 22
Транспорт: автобус: 46, 17, 100, 115
Минор масжиди

photo_2019-03-02_09-37-53.jpg2014 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган. Бир пайтнинг ўзида 3 мингдан зиёд кишини сиғдира олади. Минораларининг баландлиги 38 метр.

Манзил: Минор берк кўчаси, 1-уй.

Транспорт: автобус: 29

Тел.: +998 71 235 17 33

Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси

09-20171118_121446.jpgШайх Хованди Тоҳур мажмуаси XV-XIX асрларга оид меъморий ёдгорлик. Мазкур ёдгорлик XV асрга оид кўҳна мақбара пойдевори устига XVIII-XIX асрларда қурилан. Ўтмишда мажмуа Тошкент аҳолисининг зиёратгоҳ қадамжоларидан бири бўлган. Турли байрамларда бу ер сайилгоҳга айланган.

09-20171118_123328.jpgҚалдирғочбий мақбараси, Ҳазрати Амир мақбараси меъморий ёдгорлик (XV аср 1-ярми). Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси таркибида.

Юнусхон мақбараси, Тошкент ҳукмдори Юнусхонга (1416-1487) бағишлаб қурилган мақбара. У Ўрта Осиёдаги XV-XVI асрларга оид суфийларга хос энг нодир мақбара-хонақоҳлардан, деб ҳисобланади. Ривоятларга кўра, бу мақбара Юнусхоннинг ўғли Аҳмад Олачахон томонидан қурдирилган.

Манзил: А.Қодирий кўч.

Транспорт: автобус: 44, 46, 91, 115, 17, 25, 53
Хастимом мажмуаси

10-IХаст Имам MG_3137к.jpgБарқонхон мадрасаси. Ҳазрати имом мажмуасидаги меъморий ёдгорлик. Ўтмишда Тошкентнинг энг гўзал обидаларидан бири бўлган. XV-XVI асрларда қурилган иморатлардан таркиб топган. Мазкур бинода 2007 йилгача Ўзбекистон мусулмонлари идораси жойлашган. Барқонхон (ҳақиқий исми Наврўз Аҳмадхон) Шайбонийлар сулоласидан бўлган хон. Абулҳайрхоннинг невараси, Тошкент хони Суюнчихўжахоннинг кичик ўғли.

Хаст Имам.jpgТилла Шайх масжиди. Охирги маротаба масжид 1902 йили қайта қурилган. Асл исми Азимбой бўлган Тилла Шайх ота 1855 йили Тошкентда дунёга келган.

“Мўйи муборак” мадрасаси 1857 йилда қурилган меъморий ёдгорлик. Тошкент ҳокими Мирзо Аҳмад қушбеги томонидан бунёд этилган. Мадрасининг айрим қисмлари Тиллашайх масжиди ҳовлисида жойлашган.

10-IMG_3168.JPG

Қаффол Шоший мақбараси (1541-42) меъморий ёдгорлиги. Ҳазрати Имом (қисқача Ҳастимом) номи билан машҳур. Манбаларга кўра, у оғирлиги 0,5 грамм келадиган кичкина қулф-калит ясагани учун “Қаффол” (“Қулуфчи”) лақаби берилган. Мақбара Тошкент ҳокими Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон)нинг сарой меъмори Ғулом Ҳусайн томонидан қурилган.

Манзил: Зарқайнар кўч., 103
Транспорт: автобус: 43, 42, 109, 111




Абулқосим мадрасаси

89 Медресе Абул Касим DSC_2562.JPG1850 йилда Абулқосим эшон ўз маблағига қурдирганлиги сабабли шундай номланади. Бу ерда Абдулла Қодирий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Ғулом Зафарий ва Абдурауф Фитрат маълум вақт таҳсил олганлар.

Манзил: Башёғоч маҳалласи
Транспорт: автобус: 111, 132, 56, 84
89 Медресе Абул Касим DSC_2568.JPG
Ислом ота масжиди

photo_2019-03-02_09-37-51.jpg7 октябрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига «Ислом ота» деб номланган масжид очилди. Мазкур муборак масканга кенг жамоатчиликнинг таклиф ва истакларини инобатга олиб, Ўзбекистон халқи учун суюкли ва фидоий инсон, таниқли давлат арбоби, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираларини қадрлаш мақсадида «Ислом ота» номи берилган.

Манзил: Фарғона йўли кўч., 49
Транспорт: автобус: 12, 26, 37, 81
Синагога

photo_2019-01-21_15-07-00.jpg


Манзил: пр. 2. Миробод, 15
Транспорт: автобус: 81

Тел.: (99871) 256 51 14

photo_2019-01-21_15-06-55.jpg
photo_2019-01-21_15-07-06.jpg
Будда ибодатхонаси

78-Буддийский храм DSC_8934.JPGЎзбекистонда 2001 йилдан буён будда ибодатхонаси фаолият юритади. Ибодатхонанинг асосчиси Жанубий Кореялик роҳиб Янг Ки Хун бўлиб, у Ўзбекситонда 30 йилга яқин истиқомат қилган. Ибодатхона Дзен анъаналари асосида қурилган бўлиб, у ерда Будда ҳайкали ва икки бодҳисатва бор. Ибодатхонада корейс буддавийлик тақвимига мувофиқ турли байрамлар ўтказилади.

Манзил: Васит Вохидов кўч., 112
Транспорт: автобус: 57

Тел.: (99871) 256 22 06

78-Буддийский храм.JPG