Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Халқ ўйинлари ва бошқа оммавий кўнгил очишлар

Хоҳиш ва дидга муносиб ўйинлар

Аксарият халқ ўйинлари қадим ўтмишдаёқ турли халқлар ўртасидаги куч синашувлари, мусобақалар, байрамона сайр-томошалар, халқ сайиллари натижасида шаклланиб улгурган.

Натижада икки кўринишдаги халқ ўйинлари шаклланган: турли байрам тадбирлари мобайнида уюштириладиган оммавий ўйинлар ҳамда болалар ўйнайдиган оммабоп ўйинлар. Бу ўйинларни ёш, жинс, иштирокчилар сони, шунингдек йил фаслларидан келиб чиқиб ўйнаш йўлга қўйилган.

Анъанавий халқ ўйинлари

Халқда ҳар доим оммавий севиб ва турли сабаблар туфайли ўйналадиган анъанавий ўйинлар бўлган. Бу каби аксарият ўйинлар бизни узоқ ўтмиш сари бошлаб, кўҳна тарих маданияти ва санъатининг сарчашмаларидан баҳраманд қилади, шу билан бирга Ўзбекистон ҳудудида яшаган, бир қисми кўчманчи, бир қисми ўтрор халқларнинг турмуш тарзи билан таништиради. Қадим замонларда халқларда ёши, турмуш тарзи ва эътиқодидан қатъиназар иштирокчилар ўртасида отда юриш, отда чопиш ва пойга, тош кўтариш ва мусобақалари, камондан ўқ узиш каби қизғин, куч талаб қилинадиган ўйинлар ташкил қилинган. Шунингдек, халқ орасида кўпкари, кураш, хўроз уриштириш каби миллий ўйинлар кенг тарқалган.

Ўйинларнинг муносиб мақсади

Умуман олганда, анъанавий халқ ўйинлари ва миллий беллашувлар инсон ҳаётида нафақат халқ маданияти ва санъатининг азалий ажралмас бўлаги, шунингдек, болалар ва катталарни тарбияловчи муҳим омил сифатида ҳам аҳамият касб этиб келган. Бу каби ўйин-мусобақалар чоғида абжирликни намойиш этиб самимий завқланишдан ҳам кўра, ўзаро танишиш, қўшни халқлар дўстлик муносабатларини ривожлантириш, ёш авлодни ғалаба сари олға боришга одатлантириш, рақибга ҳурматда бўлишни ўргатиш, танг вазиятда ҳам тўғри қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантириш улардан кўзланган муҳим жиҳатлар бўлган.