Ўзбекистоннинг миллий байрам ва шодиёналари
Ҳар бир мамлакатнинг байрам ва шодиёналари ўзида мана шу халқнинг тарих мобайнида эришган ютуқлари ва босиб ўтган йўлини мужассам эттиради. Бугунги кунда Ўзбекистондаги байрамлар хилма-хил бўлиб, улар давлат, диний, касбий ва халқаро каби турларга бўлинади. Мазкур байрамлар ҳукумат томонидан дам олиш куни сифатида эълон қилинган.
1 Январь – Янги йил. Янги йил байрами Юлий календарига асосан
1-январ куни нишонланади.
14 Январь – Ватан ҳимоячилари куни. Ўзбекистон қуролли кучлар байрами ғурур ва ифтихор билан ўтадиган ва кенг нишонланадиган байрам.
8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни. Назокат, нафосат, гўзаллик, севги байрами ҳисобланган Халқаро хотин-қизлар куни ҳам Ўзбекистонда оммавий тарзда нишонланадиган байрам ҳисобланади.
21 Март – Наврўз байрами. Мазкур байрам минтақада уч минг йилдан буён шарқ йилномасига мувофиқ янги йилнинг кириб келиши сифатида нишонланиб келинмоқда.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни. Шу куни қариялар ҳолидан хабар олинади, қабристонга борилиб, у ерлар обод қилинади, ўтганларнинг ёрқин хотираси эсга олинади.
1 сентябрь – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни. Ўзбекистоннинг расмий миллий байрами. Ўзбекистон Республикасининг Мутақиллик куни 1991 йилнинг 31 августида эълон қилинган ва ҳар йили
1 сентябрь куни нишонланади.
1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни. Ўқувчилар ўзларининг устоз ва мураббийларини байрам билан табриклайдилар ва бу байрам таълим муассасаларида мамлакат миқёсида нишонланади.
8 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун. Шак-шубҳасизки, мазкур кун Ўзбекистонни суверен ва демократик давлат бўлиб шаклланиши, ривожланишида муҳим ўрин тутган кун ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8 декбарда қабул қилинган. Шунинг учун ҳам ҳар йили ушбу кун алоҳида байрам сифатида нишонланади.
Шунингдек, “Ийд ал- Фитр” ва “Қурбон Ҳайит” каби диний байрамлар ҳам бўлиб, уларнинг саналари ҳар йили ҳар хил вақтга тўғри келади. Мазкур байрамлар бутун ислом оламида оммавий тарзда нишонланади. Бу байрамлар Ислом оламида кенг нишонланади.