Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



2014 йил иш режаси

“ Ўзбекистон –Германия “дўстлик жамиятининг 14 феврал 2014 йил иш режасига бағишланган хисобот йиғилиши.


5 феврал 2014 йил. Сирғали саноат касб-хунар коллежида “Немис пазандачилиги – бетакрорлик, анъаналар ва таом пишириш услублари” мавзусида илмий-амалий анжумани.


2014 йилнинг 4 мартидан то 31 мартигача. Дўстлик жамият делегацияси Бонн шахридаги “Немис-ўзбек”  жамияти таклифига биноан Германига сафари.


2014 йилнинг 3 апрелидан то 14 апрелгача. 

“Немис-Ўзбек” жамиятининг Ўзбекистонга жавоб ташрифи.

 

 2014 йил 8 апрел

Республика онкологик марказидаги немис врач-онкологлари билан учрашув.

 

 2014 йил  30 апрел

Карл Орфнинг «Кармина Бурана» номли концерти.


4.09.-15.09.2014

Бонн шахридаги Немис-Ўзбек жамияти делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ташкиллаштириш. Ўзбекистоннинг турситик марказлари бўлмиш  Хива, Бухоро, Самарқанд, Шахрисабз,Қўқон, Марғилон ва Тошкент шахарларига ташриф. Хамкорлар билан очиқ мулоқотлар  Тошкентда, Бухорода ва тоғ сафарида.

 

 Сентябр 2014

Миллий таомлар машхурлигини оширишга  йўналтирилган «Тассано-2014»  конкурс-фестивали.

 «Тассано-2014» кўрик танловидан мақсад:

- халқаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш;

-миллий таомлар ва санъатлар машхурлигини ошириш;

-иқтидорли ошпазларни рағбатлантириш;

-Ўзбекистонда туризм ривожига хисса қўшиш.

 

 

28.09.-02.10. 2014

Берлиндаги Гумболдт университети сурдопедагог- талабалар  гурухини кутиб олиш ва улар билан ўзбек тенгдошлари ва хамкасблари ўртасида учрашувлар ташкил қилиш.Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат, махсус таълим тизими, махалла хаёти ва ўзига  хосликлари тўғрисида фикр алмашинувлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

 

Декабр 2014

«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти аъзоларининг Олмонияга жавоб ташрифи. Бонндаги Немис –Ўзбек жамияти таклифига биноан Рождество байрамида меҳмон сифатида иштирок этиш.

 

 

Декабр 2014

Рождество концертига бағишланган концерт. Концерт дастури Давлат Консерваториясида Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ўтказилади.

 

 

Ўзгаришлар эҳтимоли мавжуд