Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Германиялик ошпаздан махорат дарслари

Германиялик ошпаздан махорат дарслари 19.03.2017 Шу йилнинг 28. февралидан 19. мартига қадар Ўзбекистон ошпазлар уюшмасида Германиялик бош- ошпаз Бернд Шерцберг томонидан колледж ўқитувчи ва талабалари учун махорат дарслари олиб борилди. 

Республика ошпазлар Уюшмасининг пировард мақсадларидан бири – ахоли орасида соғлои овқатланиш ва турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, айниқса ушбу ташвиқотларга ёшларни жалб қилиш шунингдек юртимиз ошпазларию – паззандалрининг касбий билим ва маҳоратларини мунтазам юксалтириб бориш. 

Ушбу мақсадларга ҳамоханг навбатдаги маҳорат дарслари Германиялик шеф повар бошчилигида ошпазлар Уюшмасида ва Тошкент ва Тошкент вилоятининг бир қатор колледжларда ташкиллаштирилди. Махорат дарслари давомида ўқувчилар немис анъанавий паззандачилиги ва миллий таомлари таёрланиш услублари ва технологияларига оид амалий ва назарий билимларга эга бўлишди. 

Ўзга юртлар ва халқлар билан яхшироқ англашда айни мамлакат тансиқ таомлари ва паззандалик санъати билан бевостиа танишув хал қилувчи аҳамият касб этади. Сабаби ошпазлик ва паззандалик санъати хар бир халқнинг ўзига хос ташриф қоғози ва унинг мехмондўстлик сифатига яққол нишона бўлиб хизмат қилади. 

Шу билан бирга бундай тадбирлар ва учрашувлар хар бир иштирокчида ўзга юртлар маданияти, санъати ва урф – одатларига бўлган аниқ тассавур ва ўзгача хурмат шаклланинишига хизмат қилади. Шунингдек мамлакатлар ва айни дамда турли миллатлар ўртасидаги дўстлик аълоқаларини мустаҳкамлайди. 

Ўз ўрнида Ўзбекистон ошпазлар уюшмасининг кўп йиллик ҳамкори “Ўзбекистон – Германия” дўстлик жамияти ушбу махорат дарсларини ташкил қилиш ва ўтказишда Германиялик бош – ошпаз хамда иштирокчи ўқитувчи ва талабаларга хар томонлама ёрдам кўрсатиб борди.

Фотогалереяга қаранг