Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги дўстона диалог

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги дўстона диалог 09.12.2016 “Ўзбекистон – Германия” дўстлик жамияти икки мамлакатнинг жамоатчилик вакиллари орасида дўстона учрашув ва мулоқотларни халқ дипломатияси мақсадлари йўлида узлуксиз ташкиллаштириб келади.  

Шундай учрашувлардан бири 9- декабрда Аълоқа тариҳи музейида “Ўзбекистон ва Германия ўртасида дўстона мулоқот” мавзусида бўлиб ўтди.

Бу давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси президенти сайловларига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган жаноб Герхард Биркл, Ўзбекистоннинг хориж мамлакатлари билан маданий-маърифий алоқалар ва дўстлик жамиятлари Кенгаши вакиллари, “Ўзбекистон –Германия” дўстлик жамити аъзолари, “Wiedergeburt” республика немис маданияти маркази вакиллара хамда турли олий ўқув юртларидан талабалар ҳам иштирок этишди. 

Жаноб Биркл ўз фаолияти, Германиядаги Ўзбекистонга оид ташкил қилаётган маданий тадбирлари хамда ўзи муаллифлик қилувчи USBEKISTAN-ONLINE веб-сахифаси ва унинг мазмуни билан йиғилганларни батафсил таништирди.  

Презентация сўнгида учрашув иштирокчилар ўртасида мавзуга доир қизғин фикр алмашинуви ва савол –жавобларга аълоҳида эътибор берилди. 

Шунингдек ушбу давра суҳбатига хамоханг равишда қизиқарли фотокўргазма хам ташкил этилиб, унда суръаткашлар И.Щур С.Данилов, С.Наследовларнинг Ўзбекистон ва Германиянинг ажойиботларига бағишланган суръатлари намоиш қилинди.

Учрашув якунидаги кофе-брейк давомида тадбир иштирокчилари ва ёшлар таасурот ва фикрлари билан ўзаро ўртоқлашиб, Германиялик меҳмон жаноб Бирклга эсдалик совғалар улашишди.

Фотогалереяга қаранг