Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистоннинг Бондаги намойиши

Ўзбекистоннинг Бондаги намойиши 07.08.2015 “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти делегацияси Бонн шаҳридаги Германо-Ўзбек жамияти таклифига биноан 3-13 август кунлари Бонн шаҳрида бўлдилар.

Ташрифнинг энг муҳим мақсадаларидан бири Бонн шаҳридаги Германо-Ўзбек жамияти ГФРдаги Ўзбекистоннинг дипломатик вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ёзги байрам” дастурида иштирок этиш эди. Байрам дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти томонидан тайёрланган Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишлари, “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг жорий этилиши тўғрисидаги презентациянинг намойиши бўлиб ўтди.

Байрам давомида иштирокчилар ўзбек халқининг бой маданияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Хононда Раъно Рузикулова томонидан доира жўрлигида ижро этилган ўзбек халқ қўйиқлари немис аудиториясида жуда катта таассурот ўйғотди.

“Ўзбектелеком” АК вакиллари учун Дойче Телекомга бўлган ташриф қизиқ ва жўшқин мунозараларга бой бўлди.

Бонн шаҳридаги Генрих Герц номидаги коллежга ташриф бизга яна бир бор Германиядаги информацион технологиялар соҳасидаги коллежлардаги таълим жараёни билан яқиндан танишиш имконини берди.

Жаноб Вагенера ва Тен хоним хонадонидаги оилавий кечки овқат делегацияга одатий немис уйида бўлиш ва немис миллий таомларидан баҳраманд бўлиш имконини берди.

Франкфурт, Бонн, Кельн ва Линц шаҳарларидаги меъморий обидалар шунингдек, Рейн дарёси бўйлаб пароходдаги сайр бизнинг хотирамизда узоқ сақланиб қолади.

Ташрифчилар Ўзбекистонлик делегация ташрифини амалга оширишда фаол иштирок этган барча Германо-Ўзбек жамияти аъзоларига ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдирадилар.

Фотогалереяга қаранг