Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



«Немис мумтоз адабиёти» - Гётенинг «Фауст» трагедияси деб номланган адабиёт кечаси

«Немис мумтоз адабиёти» -  Гётенинг  «Фауст» трагедияси деб номланган адабиёт кечаси 22.04.2015 Тошкентдаги Жахон иқтисодиёти ва дипломатияси университетида «Немис классик адабиёти » дея номланган махсус дастурдан ўрин олган Гётенинг «Фауст» трагедиясига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир «Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти, Тошкент индустрия колледжининг Ахборот – ресурслар маркази ва Толстой номидаги немис кутубхонаси томонидан ташкиллаштирилди.

Адабиёт кечасида дипломатия университети, чет тиллари универстети ҳамда немис тили ўрганишга иштиёқли барча ёшлар иштирок этишди. Ушбу ажойиб адабиёт кечасини Тошкентдаги немис кутубхонаси директори Олга Глазирина тайёорлади ва олиб борди.

Йоханн Вольфганг Гёте (1749-1832) – шоир, ёзувчи-драматург, олим, санъатшунос ва давлат арбоби. Айнан у Веймар классикасининг энг ёрқин намояндасидир. Унинг ижод наъмуналарида шъерлар, драмалар, достонлар ва илмий-изланув ишлари муҳим ўрин эгаллайди. Бугунги кунда Гётени нафақат немис балким жахон адабиётининг энг кўзга кўринган тимсолларидан бири сифатида қадрлашади. Вольфганг Гёте ўзининг “Фауст” асарини 24 ёшида бошлаб 82 ёшга тўлганда, деярли 60 йилдан сўнг якунлайди. Балким шу сабаб “Фауст” трагедияси ҳали – хамон жахон адабиёти дурдонаси сифатида қизғин тарзда мутола ва мушоҳада қилинмоқда.

Адабиёт кечаси бошдан то сўнги сонияларига қадар ёш талабаларнинг ва ўқитувчиларнинг оташин мусохаба ва фикр билдиришларига бой ўтиб, якунда иштирокчилар келаси учрашув вақти ва мавзуларини атрофлича мухокама қилиб олишди.

Фотогалереяга қаранг>>>