Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Бонн шахридаги Немис – Ўзбек дўстлик жамиятининг 2015 йилги Ўзбекистонга ташрифи

Бонн шахридаги Немис – Ўзбек дўстлик жамиятининг 2015 йилги Ўзбекистонга ташрифи 30.03.2015 «Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти шу йилнинг 30-мартидан то 9-апрелига қадар Ўзбекистонга хизмат сафари уюштирган Бонн шахри Ўзбек –Немис дўстлик жамияти делегациясини қабул қилди.

Хизмат сафари дастурига биноан хамкорларимиз «Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти раҳбарияти ва дўстлик жамиятлари координатори КЕНГАШи бошқаруви билан учрашиб кўзда тутилган қатор масалалар юзасидан фикр алмашдилар.Шунингдек меҳмонларимиз дўстлик жамияти томонидан ташкил этилган Наврўз айёомида ҳам иштирок этишди. Юқоридаги учрашувлар давомида томонлар қизғин мунозара ва фикр алмашинувлар руҳида ўтиб,Ўзбекистон – Германия халқлари ўртасидаги янгидан –янги хамкорлик ғояларига туртки берди.

Меҳмонлар ва Ўзбекистондаги немис элчихонаси вакиллари Сирғали саноат колледжида «Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти кўмагида ташкил қилинган Наврўз байрамига ташриф буюришиб, дастурда улар ушбу улуғвор байрамнинг нишонланиш урф – одатлари ва халқ анъанавий паззандачилик сирлари билан яқиндан танишиб, якунда колледж ўқувчилари томонидан тақдим қилинган байрам дастурхони ва концерт дастурига таклиф этилдилар.

Германиялик меҳмонларимизга «Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти аъзолари бутун сафар давомида хар томонлама хамнафас бўлиб боришди. Хайрлашув оқшомида немис хамкорларимиз бир пиёла чой устида сафр таъсуротлари, халқларимиз меҳмондўстлиги ва келгуси режалар билан ўртоқлашиб, шу йил хисобидан Германияга жавоб сафари уюштирилиши лозимлигини астойидил урғулашди.

Немис – Ўзбек жамияти раҳбарларидан, Дитер Бранденбургер томонидан «Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти раҳбариятига самимий ташриф ва кўрсатилган меҳмондўстлик учун, шунингдек жамият раиси Х. Мирзохидов номига битилган миннатдорчилик мактуби хамкорларимиз томонидан сўнги давра суҳбати давомида топширилди.

Фотография қаранг>>>