Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган юбилей тадбири

Зулфия  таваллудининг 100 йиллигига бағишланган юбилей тадбири 10.03.2015 Шу йилнинг 10 – мартида Тошкент шаҳридаги “Алоқа тариҳи музей”ида ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфияхоним (1915-1996) таваллуддига 100 йил тўлгани муносабати билан адабий кеча бўлиб ўтди.

Адабиёт кечаси Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий -маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўубекистон - Германия” дўстлик жамияти ҳамда Тошкент Давлат шарқшунослик институти, Жаҳон Тиллари Университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистонда фаолят кўрсатаётган хорижий давлат элчилари, шоиранинг издошлари, яқинлари, шогирд ва мухлислари, нуфузли ташкилот раҳбарлари, дўстлик жамиятлари аъзолари, “Зулфия” мукофоти совриндорлари ва олий ўкув юртларининг ўқитувчи, талабалари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Кечада меҳмонлар Тошкент Давлат шарқшунослик институти, Жаҳон Тиллари Университети талабалари томонидан ҳқилган шоиранинг ўзбек, рус, инглиз ва корейс тилларидаги шеърларини тингладилар.

Зулфия шеърлари жаҳоннинг 30 га яқин тилларига таржима этилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўзбекистон ҳукумати атоқли шоиранинг маданиятимиз тараққиётидаги катта хизматларини эътиборга олиб, 1999 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этди.

Бугунги ўтказилган тадбирда иштирокчилар Зулфияни на фақат баҳор куйчиси, дўстлик ва садоқатни мадҳ этувчи шоира сифатидагина билмай, унинг халқлар ва миллатлар ўртасидаги дўстликни, тинчликни тарғиб этувчи етук жамоат арбоби, халқ дипломатияси ривожига хисса кўшган шахс сифатида ҳам яқиндан танидилар.