Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Тошкентда "Ипак йўли"

Тошкентда "Ипак йўли" 19.10.2014 Бухоронинг "Ипак йўли" ансамбли 2014 йил 19 октябрда пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги жаз клубида ўзининг атоқли немис бастакори ва пианисти - Манфред Шмитц хотирасига бағишланган концерт дастури билан иштирок этди.

Шу йилнинг ёз фаслида, 2014 йилнинг 7 июлда машҳур "Жазли Парнас" ва кўпгина ёрқин асарлар, қайдлар, радио ва телевизион кўрсатувлар муаллифи - Манфред Шмитц ҳаётдан кўз юмди. Манфред Шмитц 1939 йилда туғилган, Веймардаги Ф. Лист номидаги Олий мусиқа мактабида, сўнг эса Берлинда ўқиган ва дарс берган. Унинг асарлари "Ипак йўли" ансамблининг репертуарида алоҳида ўрин олган.

2002 йилда Манфред Шмитцнинг таклифига биноан ва кенгайтирилган таркибда(ўша пайтда "Барокко" ансамбл) "Ўзбекистон-Германия" Дўстлик Жамияти хамкорлигида ансамбл: фортепиано, иккита скрипка, виолончел, контрабас, зарб чолғу асбоблари билан Берлинда концерт берди. Манфред Шмитц ҳам ушбу концертда иштирок этган, сўнг ансамбл билан мастер-класс ўтказган.

Бухоро ансамбли Манфред Шмитц билан ижодий мулоқотни ҳаётининг охирги кунларигача қўллаб қувватлашган. Ансамбл Манфред Шмитц хотирасига бағишланган катта дастури билан Бухорода иштирок этган эди. Тошкентда намойиш этилган концерт - атоқли бастакор ва ижрочи, педагог ва ажойиб инсон Манфред Шмитц хотирасига бағишланган концертлар сериясининг давомидир.

"Ипак йўли" ансамбли дастури:

 1. Бах фа минор консерти (Барокко-жаз)
 2. М. Шмитц "Жазли Парнас", "Олтин секвенция"
 3. М. Шмитц Доктор Жаз, Факир
 4. Моцарт "Сеҳрли флейта" ("Моцартга салом")
 5. М. Шмитц ва М. Дворжак Блюз-хотира ва Жазли этюд
 6. О. Питерсон "Абадий ҳаракат"
 7. М. Шмитц "Блюз чалиш вақти келди"

Фотогалеряга қаранг >>>