Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Берлиндаги Гумбольдт университети талабаларининг Ўзбекистонга ташрифи

Берлиндаги Гумбольдт университети  талабаларининг Ўзбекистонга ташрифи 28.09.2014 «Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ўқитувчилари билан ҳамкорликда 2014 йилнинг 28 сентярдан 2 октябргача бўлган вақт мобайнида Берлиндаги Гумбольдт университети талабаларини қабул қилди.

Делегациянинг бош мақсади Ўзбекистонда махсус таълим тизими ва унинг ташкил қилинганлиги билан танишиш эди. Бундан ташқари хорижий меҳмонлар Ўзбекистоннинг маданий, ижтимоий, сиёсий ҳаёти билан ҳам қизиқдилар, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг кўзга кўринган меъморий обидаларини томоша қилдилар. Дастур доиросида Чимён тоғлари ва Чорвоқ сув омборига саёҳат ташкил этилди.

Студентлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида, Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш Республика марказида, шуниндек, «Лола Муминова» Ўқув реабилитацион марказда Ўзбекистондаги аудиопедагогика ва имконияти чекланган болаларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам тўғрисида кўп маълумотларга эга бўлдилар.

Профессор Лола Муминова германиялик ҳамкасби доктор Людмила Хоппе билан томонларнинг истиқболдаги ҳамкорлигини келишиб олди.

«Ўзбекистон-Германия» дўстлик жамияти жамият аъзолари Расулев Муминжон ва Сагатов Музаффарларга, шунингдек, дефектология факультети декани Лайло Шараповна Нурмухамедовага ва кафедра ўқитувчиси Фарида Мухитдиновна Пўлатоваларга меҳмондорчилик ва ташрифни ташкиллаштиришдаги фаол хизматлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради.