Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



“Тасанно-2014” Миллий таомлар фестивали

“Тасанно-2014” Миллий таомлар фестивали 18.09.2014 Айни кунларда юртимизда энг азиз ва энг улуғ байрам Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги мадҳини тараннум эттиришга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 2014 йил 18-сентябрь куни Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши томонидан Мустақиллигимизнинг 23 йиллик қутлуғ санасига бағишлаб “Тасанно-2014” Миллий таомлар фестивали ўтказилди. Юртимизда фаолият кўрсатаётган чет эл элчихоналари ва маданий марказлари билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу танловда кўплаб хорижий мамлакат халқларининг миллий таомлари намойиш этилди. Азим Тошкентнинг марказида жойлашган кўркам “Lotte City New Tashkent Palace” меҳмонхонасида ўтказилган тадбирда хорижий давлатлар элчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари, юртимизга ташриф буюрган чет эллик меҳмонлар, нуфузли ташкилотлар раҳбарлари, дўстлик жамиятлари раислари, Кенгашнинг вилоят бўлимлари раҳбарлари иштирок этдилар. Тадбирда меҳмонлар араб, турк, ҳинд, хитой, эрон, латиш, каби ўн бешдан ортиқ халқларнинг миллий таомлари билан танишиш орқали биргаликда, ўша халқларнинг яшаш шароити, тарихи ва маданиятидан ҳам боҳабар бўлдилар. Айнан мақсад ва вазифаси халқ дипломатиясини ривожлантиришга, халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга йўналтирган Кенгаш, ўз фаолияти давомида бир неча бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат, нотижорат ташкилотларининг қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди гранти ютуғига эга бўлди. Грант лойиҳаси асосида жойларда семинар, фестиваль, давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ўтказиб келинди. “Тасанно-2014” Миллий таомлар фестивали ҳам грант лойиҳасидан ўрин олган. Фестивал танловининг айнан моҳиятини берилган ўринлар эмас, тайёрланган таомлар орқали дўстларнинг бир-бири билан самимий ёндошишлари, илиқ муносабат ўрнатиб, дўстликни ривожлантиришдир. Моҳир ошпазларга ҳамкор ташкилотларнинг қимматбаҳо совғалари, медал ва дипломлар топширилди. Танловнинг энг олий соврини Гран При соҳиби Оман султонлиги Биринчи ўрин – Корея Иккинчи ўрин – Миср Учинчи ўрин- Ҳиндистон.

Фотогалереяга қаранг