Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



“Немис-Ўзбек” жамиятининг Ўзбекистонга жавоб ташрифи

 “Немис-Ўзбек” жамиятининг Ўзбекистонга жавоб ташрифи 03.04.2014

2014 йилнинг 3 апрелидан то 14 апрелгача  Бонн шахридаги“Немис-Ўзбек”жамиятининг делегацияси жавоб ташрифи билан Ўзбекистонда бўлишди.

Ташриф давомида Олмониялик меҳмонлар “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамиятида қабулда бўлишиб, учрашув давомида уларга икки жамият хаёти, фаолияти  хамкорлик мевалари ва режалари маълумот берилди.

Ташриф дастури бўйича меҳмонлар Ўзбекистоннинг тарихий шахарлари Самарқанд, Бухоро ва Хива шахарларида бўлишди.Сафар сўнгида гурух Тошкентга қайтгач,пойтахтдаги махаллалардан бирига таклиф этилди ва у ерда меҳмонлар бир пиёла чой устида махалла фуқаролари билан дилдан сухбатлашдилар. Бундан ташқари меҳмонларга махалла ўз-ўзини бошқариш органи сифатидаги роли ва оила аҳамияти хақида сўзлаб берилди.Тўкин дастурхон устида немис дўстларимиз ўзбекона меҳмондўстликдан ташқари халқ оғзаки ижоди ва урф-одатлар намуналаридан баҳраманд бўлишди.