Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ёшлар ойлиги доирасида «Хорижий тажриба - Ўзбекистон тараққиётига ҳисса» мавзусида онлайн учрашув

Ёшлар ойлиги доирасида «Хорижий тажриба - Ўзбекистон тараққиётига ҳисса» мавзусида онлайн учрашув 29.06.2020

Ўзбекистонда “Ёшлар ойлиги”ни кенг нишонлаш Концепцияси доирасида Ўзбекистон-Германия дўстлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, ГФРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Республикадаги бир қатор олий таълим муассасалари Германия таълим муассасалари билан ҳамкорликда чет элда илмий лойиҳалар устида иш олиб бораётган ўзбекистонлик ёшлар билан 2020 йил 28 июнь соат 16.00да «Хорижий тажриба - Ўзбекистон тараққиётига ҳисса» мавзусида онлайн учрашув ўтказди.

Ушбу тадбирда Тошкент давлат аграр университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат техника университети ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг профессор ўқитувчилари ва тадқиқотчилари билан бир қаторда жаноб Герхард Биркл бошчилигидаги Франкфуртдаги ўзбеклар жамоаси, “Ҳумо” Ўзбек-Олмон маданий жамияти аъзолари, Германияда таҳсил олаётган талабалар ўзларининг маърузалари билан иштирок этдилар. 

Фотогалереяга қаранг