Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Халқ дипломатияси асосида мустаҳкамланадиган алоқалар

Халқ дипломатияси асосида мустаҳкамланадиган алоқалар 20.09.2019

“Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти томонидан 2019 йилнинг 20 сентябрида ижрочи директор Галина Асташова ва жамиятнинг фаол аъзоси машҳур немис жамоат арбоби жаноб Вольфганг Шрайберга бағишланган хотира кечаси ўтказилди. Мазкур тадбирда раҳбар ходимлар, жамиятнинг фаол аъзолари ҳамда Германиядан муҳтарам меҳмон Герман-Ўзбек жамиятининг президенти жаноб Колин Дюркоп ҳам иштирок этди.

IMG_3151.JPG

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари К.Н.Ишанходжаев тадбирни очиб берди. У ўз нутқида бугунги кунда икки давлат халқлари ўртасида тинчлик ва барқарорлик ҳамда дўстлик алоқаларини ўрнатишда халқ дипломатиясининг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади. Шунингдек, бу борада жамиятнинг ижрочи директори Галина Асташованинг катта меҳнати ва ўзига хос ҳиссаси бўлганлигини қайд этди. Тадбир давомида жамият аъзолари томонидан жорий йилда эришилган ютуқлар ва амалга оширилган ишлар тўғрисидаги тақдимот бўлиб ўтди. Ўз ўрнида жаноб Дюркоп иштирокчиларга икки жамият ўртасида амалга ошириб келинган ишларни юқори баҳолаб келажакда икки жамият ҳамкорлигидаги режалар билан ўртоқлашди. У ўз нутқида икки давлат делегацияларининг дўстона ташрифлари самарали бўлиб, улар мутахассислар, экспертлар ва фуқаролик жамияти вакиллари ўртасидага ўзаро алоқаларнинг мустахкамланишига хизмат қилади. Келгуси йилдан германияликлар мазкур йўналишда янги ёндашувни амалга оширишни режалаштирган – алоҳида оилалар ўртасида алмашинувни амалга оширмоқчи. Бунинг илк кўриниши сифатида жорий йил Бонн шаҳрига қардош шаҳар Бухородан оила таклиф этилган. Шунингдек, икки жамият ўртасидаги таҳминий режалар ва келажакдаги лойиҳалар имкониятлари муҳокама этилди.

IMG_3162.JPG

Тадбирда Вольфганг Шрайбер хотирасига бағишланган “Уни Бўрибой деб аташар эди” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб ота-онасининг, Шрайбернинг ўзи ҳақида, Ўзбекистонда олиб борган ишлари ёдномаларидан ҳамда у ҳақида дўстларининг хотираларидан ташкил топган. Иштирокчилар чуқур ҳурмат ва илиқ сўзлар билан жаноб Шрайбернинг ўзи ва Ўзбекистоннинг ривожланиши йўлида олиб борган ишлари ҳақида, у билан бўлган учрашувлари ҳақида ўртоқлашдилар. У юртимиз ривожланиши йўлида қўшган ҳиссаси учун юксак мукофот – “Дўстлик” ордени билан тақдирланган биринчи немис сиёсатчиси эди.

IMG_3179.JPG

Тадбирнинг якуний қисмида ташкилотчилар томонидан келаси ҳамкорлик алоқаларининг режаларини ўзбекона ош дастурхони атрофида миллий анъаналаримизга мувофиқ давом эттириш таклиф этилди.

photo_2019-09-21_12-43-08.jpg

photo_2019-09-21_12-43-11.jpg

IMG_3189.JPG

Фотогалереяга  қаранг