Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Таъзия изҳор этади

13.08.2019

2019 йилнинг 10 августда Асташова Галина Адамовна 65 ёшда оламдан ўтди.

 sobranie_13_02_2012_5.jpg

Галина Адамовна ҳавас қиларли ҳаёт йўлини босиб ўтди. Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳридаги Олий партия мактабида “КПССнинг тарихий тажрибаси” кафедрасида методист лавозимидан бошлаган. 1992 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети ташкил этилганидан сўнг у ерда немис тили ўқитувчиси сифатида ишлаган ҳамда бир вақтнинг ўзида “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамиятида ижрочи директор ўринбосари фаолиятини олиб борган. 2006 йилдан шу кунгача “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамиятида ижрочи директор лавозимида ишлаган.

 

У “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамиятига асос солингандан бери ишлаб келган. 21 йиллик фаолият давомида Жамият томонидан Ўзбекистон ва Германия халқлари ўртасида дўстона алоқаларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланиши йўлида катта ишлар амалга оширилди.

 photo_2018-10-11_11-17-04.jpg

Асташова Г. А. нафақат хорижий алоқаларни балки юртимизда ҳам алоқаларни ривожлантириш бўйича ишлар олиб борган. Бу борада у  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва унинг соҳавий ташкилотлари, Алоқа тарихи музейи, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Тошкент шаҳар дефектологлар ассоциацияси, Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Ўзбекистон Давлат консерваторияси, Республика онкология маркази, Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, “Оила” илмий амалий маркази, Ибн Сино фонди, Тошкент шаҳридаги касб ҳунар коллежлари ҳамда Алишер Навои номидаги миллий кутубхона ва Толстой номидаги кутубхоналар билан ҳамкорлик олиб борган.

 Культура Узбекистана в Германии.JPG

Шунингдек, у Тошкентдаги Германиянинг маданий марказлари билан ҳам муносабатларни ривожлантирган: ГФРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Тошкентдаги “Коммерцбанк” ваколатхонаси, Гете институти. Германияда эса: Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси, Ўзбекистоннинг Франкфуртдаги Бош консулхонаси, “Коммерцбанк”нинг бош офиси, Бонн шаҳридаги Немис-Ўзбек жамияти, Берлиндаги “Ниҳол” немис-ўзбек жамияти, Берлиндаги Гумбольдт университети.

 

Асташова Галина Адамовна биз учун доим ўз касбининг фидокори, бағрикенг ва донишманд инсони сифатида ўрнак бўлиб қоладилар.  Бизнинг хотирамизда унинг чексиз ҳаётий ғайрати, қувноқлиги, юқори маънавий ва ахлоқий фазилатлари қалбларимизда мангу қолади.

 

Қўмита ва жамият аъзолари Галина Адамовнанинг қарндошлари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.