Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Наврўз Германиялик ҳамкорлар билан Тошкентда

Наврўз Германиялик ҳамкорлар билан Тошкентда 26.03.2019

Ўзбекистонда 25 мартдан 4 апрелга қадар Бонн шаҳридаги Немис-Ўзбек жамиятининг делегацияси ташриф билан бўлиб турибди.

Бу байрам кунларида Германиялик меҳмонлар ўзлари юртимизда Наврўз қай тарзда нишонланишини, ўзбек халқининг урф-одат ва анъаналари билан танишиш имконияига эга бўладилар. Байрамлар азалдан халқимизнинг муҳим ва анъанавий одатларидан ҳисобланиши ҳам бежиз эмас.

Наврўз – бу дўстлик ва бирдамлик байрами. Шунингдек, байрам меҳрибонлик ва хайр эҳсон қилишнинг энг қулай фурсатлариданҳамдир.

 Наврўзни байрам сифатида нишонлаш икки жамиятнинг йиллик режаларидан аввалдан ўрин олганлиги бежиз эмас. Зеро икки жамиятнинг асосий мақсадларидан бу Ўзбекистон ва Германия халқини икки давлатнинг маданияти, санъати ва анъанлари билан таништиришдан иборат.

Делегациялар алмашинуви доирасида икки томоннинг анъанавий ҳаёт тарзи, маданияти билан таништириш мақсадида ўзбек ва немис оилаларида кутиб олиб меҳмон қилиш яхши анъанага айланиб улгурган.

Бу сафарги делегациянинг маданий дастури доирасида ҳам “Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти томонидан Наврўз умумхалқ байрами нишонланишини кўратиш мақсадида ўзбек оиласида кечки ош ташкил этилди.

Германиялик меҳмонларни кутиб олишда хонанда Раъно Рузикулова томонидан жонли ижродаги “Келин салом” маросими билан қарши олинди. Уй ховлисида меҳмонлар ошнинг тайёрланиш жараёни билан танишдилар.

Байрам қабули жараёнида ўзбек халқ қўшиқлари билан бир қаторда германиялик меҳмонлар томонидан немис халқ қўшиқлари ҳам ижро этилди.

“Ўзбекистон-Германия” дўстлик жамияти Рустам Дадамуҳамедовлар оиласига меҳмонларни самимий кутиб олиганларига ҳамда ашкилий ишларда қўллаб қувватловчи жамият аъзларига чуқур миннатдорчилик изҳор этади.

Қаранг