Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистон-Германия ҳамдўстлиги жамияти

Наврўз Наврўз
“Наврўз” сўзи сўзма-сўз “Янги кун” деб таржима қилинади.  Наврўз бу – табиат ва инсон  учун ҳам хақиқий баҳорий янгиланиш, баҳор фаслининг  бошланиши. Баҳорги тенг кунлик айнан шу куни кузатилади. Бугунги кунда бу баҳорий байрамни бутун дунё бўйлаб 300 млн. дан зиёдроқ киши  нишонлайди. Наврўз Ўзбекистоннинг энг қадимий ва муҳим байрамларидан бири деб ҳисобланиб, 21 март куни нишонланади. У табиатнинг уйғониши, янги ҳаётнинг бошланиши ва янги умидларнинг  ўйғонишиниг тимсоли.




Абу Али ал-Ҳусаин ибн Абдуллоҳ ибн Сино (980 – 1037) Абу Али ал-Ҳусаин ибн Абдуллоҳ ибн Сино (980 – 1037)
Абу Али ал-Ҳусаин ибн Абдуллоҳ ибн Сино – Бухоро яқинидаги қадимий Афшона қишлоғида 980 йилда туғилган, 1037 йилда эса Ҳамадонда оламдан ўтган. Қисқартирилган номи Ибн Сино, лотинчадагиси – Авиценна серқирра таббиёт ходими, физик, файласуф, математик, астроном, кимёгар ва мусиқашунос. Бугунги кунда ҳам долбзарлигини йўқотмаган “Даволаш китоби” ва “Канун ат-тиб” каби мшҳур тиббиёт асарлари муаллифи. “Тиббиёт фани қонун-қоидалари” машҳур энциклопедияси кўп асрлар давомида тиббиёт бўйича қўлланма бўлиб, Рим, Юнон, Ҳиндистон ва Ўрта Осиё шифокорларининг тажрибаси ва нуқтаи назарини ўз ичига олган. Ибн Сино фан тарихидаги буюк шахслардандир. Ғарб дунёсида уни Исломий Шарқининг буюк алломаси деб ҳисоблашган.




Вақт қумлари остидаги археологик хазиналар Вақт қумлари остидаги археологик хазиналар
Турон аталмиш афсонавий замин марказида “Қуёш ўлкаси” дея ном олган эртакнамо ўлка бор. Бу диёр нафақат ўтмиш цивилизация бешиги, шунингдек сарҳадсиз саҳролар бағридаги қумтепалар остидаги сон-саноқсиз сирли қалъа ва манзилгоҳлари билан ҳам ном қозонган. Қалъа – бу ўтмишдан сарой, карвонсарой, соқчилик миноралари, “сукут” миноралари, аҳоли пунктлари, ибодатхоналар, шаҳарлар, қўрғонларнинг бугунга қадар етиб келган қолдиклари.




Истироҳат боғлари
парк сузсиз.jpg




Никоҳ тўйи Никоҳ тўйи
Ўзбекистонда 31 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади ва уларнинг 60 фоизини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Шу сабабдан бўлса керак, ҳар қадамда тўй-томоша, оила қураётган ёшларнинг фотосессия жараёнларини кўриш мумкин. Ўзбекистонда ҳукумат қонунчилиги 18 ёшдан кейин турмуш қуришга рухсат беради. Никоҳ ёшини сохталаштириш, эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва кўп хотинлилик қонуний асосда таъқиқланган.




Ўзбекистон – бежирим миноралар ўлкаси Ўзбекистон – бежирим миноралар ўлкаси
Ўзбекистоннинг қадим шаҳарларидаги миноралари мамлакат меъморчилигининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Самога томон бўй чўзган бу муҳташам иморатлар бир замонлар сайёҳлар ва карвонларга йўл кўрсатувчи, диндорларни ибодатга чорловчи маёқ вазифасини ўтаган бўлса, бугун улар сайёҳликнинг нафис ва бетакрор обидалари қаторидан ўрин эгаллаган.    Гарчи, бугунга қадар етиб келган миноралар мумтоз исломий меъморчилик услубида қад ростлаган бўлса-да, улар бу ерларда Ислом маданиятига қадар ҳам бўлган.




Халқ ўйинлари ва бошқа оммавий кўнгил очишлар Халқ ўйинлари ва бошқа оммавий кўнгил очишлар
Аксарият халқ ўйинлари қадим ўтмишдаёқ турли халқлар ўртасидаги куч синашувлари, мусобақалар, байрамона сайр-томошалар, халқ сайиллари натижасида шаклланиб улгурган.
Натижада икки кўринишдаги халқ ўйинлари шаклланган: турли байрам тадбирлари мобайнида уюштириладиган оммавий ўйинлар ҳамда болалар ўйнайдиган оммабоп ўйинлар. Бу ўйинларни ёш, жинс, иштирокчилар сони, шунингдек йил фаслларидан келиб чиқиб ўйнаш йўлга қўйилган.




Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек Кўрагон Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек Кўрагон
Мирзо Улуғбек (1394-1449) – Самарқанд подшоҳи тарих саҳифаларидан буюк олим, ўз даврининг маълум ва машҳур сиймоси, атоқли математик ва астрономи сифатида ўрин олган.   Мирзо Улуғбек, шунингдек, Шарқ Ислом оламининг етук олимлари қаторида ўз меҳнатлари ва илмий хизматлари билан илм-фан ва жаҳон цивилизацияси ривожига таъсир кўрсатган. Мирзо Улуғбек ўрта асрларда жаҳондаги энг муваффақиятли расадхонани ташкил қилган эди. Унинг “Зижжи жадиди Кўрагоний” астрономия жадвали XVI асрда Туркия орқали Ғарб илм-фан доираларига маълум бўлади ва узоқ йиллар мобайнида дунё астрономия фанида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилган.  




Ўзбекистон – тенги йўқ мева-сабзавотлар диёри Ўзбекистон – тенги йўқ мева-сабзавотлар диёри
Археологик далилларнинг гувоҳлик беришича, Ўзбекистон ҳудудида илк деҳқончилик тизими бундан 9000 йил илгари пайдо бўлган. Кўриниб турибдики, минтақа ерга ишлов бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, шунингдек уларни қайта ишлашда қадимий бой тажрибага эга. Деҳқончиликнинг энг содда – чўл ҳудудида мавсумий ёмғирлар ва бошқа иқлим шароитидан келиб чиқиб, дуккакли экинларни парваришлаш кўникмаси йиллар давомида такомиллашиб, бу ерлик деҳқонлар бора-бора ерларида гуруч, шакарқамиш, мураккаб ирригация тизимини талаб этадиган пахта ўсимликларини етиштира бошлади.




Тарихий маданий ёдгорликлар
маданият сузсиз.jpg





Страницы: Пред. 1 ... 9 10 11 12 13 14 След. Все