Ўзбекистон-Германия ҳамдўстлиги жамияти
Мафтункор ва бетакрор Ўзбекистонга саёҳат
Марказий Осиё дурдонаси бўлмиш, Ўзбекистон минтақанинг марказида жойлашган бўлиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон давлатлари билан чегарадош. Кўп асрлар давомида бу заминда Буюк Ипак йўли ўтган. Ўзбекистон бугунги кундаги янги шарт – шароитларда Евроосиёнинг шимоли ва жанубидаги халқлар ҳамда давлатларни бир-бирига боғловчи қайта тикланаётган, катта йўлнинг асосий бўғинига айланмоқда.
Ўзбекистон – 130 дан зиёд миллатлар Ватани ва юзлаб халқлар
Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказида жойлашган ва Буюк Ипак Йўлининг кесишиш жойи сифатида мўлжал олиш вазифасини ҳам ўтаган ва айнан шу боис бўлса керак Ўзбекистон бугунги кунда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларини бирлаштирган кўп миллатли давлат сифатида намуна бўлиб келмоқда ва бу миллат вакиллари бирдамлик билан яшаб келмоқдалар. Буюк ипак йўли орқали турли миллат вакиллари оқими йўйналиб, худуд этногенези ўзгариб борган.
Ўзбекистон - Помир ва Тянь-Шан туташган осмонўпар тоғлар макони
Мамлакат ҳудудининг 11 фоизи тоғлар билан ўралганлигига қарамасдан, тоғли ҳудудларнинг табиати жуда ранг-баранг. Алпинистлар забт этиши учун доимий қор билан қопланган 4000 метр ва ўрта баландликдаги тоғлар ёки тепакликлари кўп бўлган ландшафтлар мавжуд.
Тянь-Шан, Помир ва Олой улкан тоғ тизмаларининг фақатгина кичик бир қисми Ўзбекистон ҳудудига кириб кетади ва уларнинг тармоқлари қўшни мамлакатлар билан табиий чегараларни белгилайди.
Ал-Хоразмий
Абу Абдулла Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850) Аббосийлар халифалиги даврида Боғдодда машҳур Дорул-Хикманинг донғи кетган вакилларидан бўлган. Унинг илмий мероси шарофати туфайли у қарийб бир асрнинг 787 йилдан то 850 йилларгача машҳур математеки ҳисобланган. Унинг исми Хваризем деган жойда туғилганига ишора бўлиб, у жой ҳозирги Ўзбекистоннинг Орол денгизиниг жануброғида жойлашган.
Самарқанд қоғози – миллий бойликлар хотирасининг қадр-қиммати
Инсониятнинг энг буюк кашфиётларидан бири – Буюк ипак йўли асрлар давомида тасаввурга сиғмас даражада инсоният тамаддунига кескин бурилиш ясади, мислсиз кашфиётларга сабабчи бўлди. У нафақат узоқ манзиллар ва элатларни бир-бирига яқинлаштирди, балки турли ғоя ва маданиятлар ўчоғи ва чорраҳасига айланди. Тарих зарварақларида ўчмас из қолдирди. Ушбу савдо йўлларида Хитой чинни ва шойиси ҳамда ҳинд зираворлари қанчалик шуҳрат қозонган бўлса, мозийнинг яқин минг йиллигига қадар Самарқанд қоғози ҳам Буюк ипак йўлида энг кўп харид қилинадиган ноёб товарга айланди.
Халқ амалий санъати
Ўзбекистон маданияти, қадимий тарихи ва табиий манзаралари каби жуда бой ва хилма-хил. У турли ҳалқларнинг маданий анъаналарини қоришмаларини ўз ичига олади. Улар мусиқа, санъат, ҳунармандчилик, рақс ва миллий либосларда ўз ифодасини топган. Ўзбек халқининг анъаналарга бой маданияти кўп асрлар давомида ривожланиб, шарқона маданиятлардан ўзига хос ва ноёб хусусиятлари билан фарқ қилади.
Ўзбекистон – тўй-тантаналар диёри
Ўзбекистонда тўйлар одамлар ҳаётининг бош ва марказий воқеаси сифатида муҳим аҳамият касб этади. Ўзбек халқида "тўйларга етказсин", "ўзбекнинг боши тўйдан чиқмасин" деган қутлуқ ниятлар мавжуд. Авваллари бўлгани каби, бугун тўйлар аҳоли учун энг хуш кўриладиган ва юқори аҳамиятга эга тантанадир. Тўй маросимлари қадим урф-одатлар доирасида бугунги замонавий ижтимоий тенденциялар ва иқтисодий омилларни қамраб олган анъаналар муштараклигини ифода этади. Замонавий ўзбек жамиятида тўйлар миллий ва замонавий омиллар уйғунлигида ташкил этилади.
Ўзбекистон – сирли саҳролар ўлкаси
Қизилқум («Қизил қумли саҳро») – 30 млн. йил илгари вужудга келган жаҳоннинг энг ёш чўлларидан бири. Қизилқум саҳроси Амударё ва Сирдарё оралиғидаги улкан майдонни эгаллаган бўлиб, унинг умумий майдони 260 000 кв. км.ни ташкил этиб, Ўзбекистон худудининг катта қисмини ташкил этади. Геодезик шакли ва жиҳатларига кўра Қизилқум яримчўл бўлиб, у қисман унча катта бўлмаган қумтепалар ҳамда ўт-ўланлар билан қопланган бепоён даштлар, тош-тепалар, шунингдек шағал ва оҳактошли бўз ерлардан иборат.


.jpg)


.jpg)



.jpg)



.jpg)


.jpg)



.jpg)



.jpg)





UZINFOCOM