Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Германиялик ҳамкорларнинг ташрифи

Германиялик ҳамкорларнинг ташрифи 21.05.2018 2018 йилнинг 21-31 май кунлари Бонн шаҳридаги “Немис-Ўзбек” жамиятининг 12 нафар аъзолари жамиятнинг вице-президенти Дитер Бранденбург бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда  бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида қўмита раиси Рустамбек Қурбонов ҳамда Дитер Бранденбург ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувнинг асосий мақсади Қўмита фоалияти билан танишиш ва ўзаро яқин ҳамкорликни ўрнатиш.

Учрашув давомида Р.Қурбонов Ўзбекистонда Президент Ш.Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар билан меҳмонни таништирди. Булар ўз навбатида иқтисодиётни, инвестицион сиёсатни, туризмни ривожлантиришга олиб келади, ютуқларга эришишнинг асосида эса халқ дипломатияси орқали давлатлар ва халқлар ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш ётади.

Меҳмонлар Қўмита биносида жойлашган Немис маданий маркази фаолияти билан танишишдилар ва алоқаларни ўрнатдилар.

Жаноб Дитер Бранденбург бўлиб ўтган учрашувга миннатдорчилик билдириб, шундай деди: “Ўзбекистон, давлат сифатида бой маданияти, меҳмондўстлиги ва дўстоналиги билан ўзига мафтун қилди. Бу йиллар давомида мен кўплаб дўстлар ортирдим ва ҳар доим Ўзбекистонга мамнуният билан келиб, давлат бўйлаб саёҳатимдан завқланаман. Бунда бизга “Ўзбекистон-Германия” Дўстлик жамияти узоқ йиллар давомида яқиндан ёрдам бериб, Ўзбекистонни бутун турфахиллигида кўрсатиб келмоқда. Биз ҳам ўз навбатида Ўзбекистондан делегацияни ўзимизда кутиб олишдан хурсанд бўламиз. Уларга Германияга келишда ташкилий жиҳатдан ва ҳамкор шаҳарлар – Бонн-Бухоро – муносабатлари доирасида лойиҳалар амалга оширишга ёрдам берамиз.