Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Ўзбекистон-Германия ҳамдўстлиги жамияти

Ўзбекистон – бежирим миноралар ўлкаси Ўзбекистон – бежирим миноралар ўлкаси
Ўзбекистоннинг қадим шаҳарларидаги миноралари мамлакат меъморчилигининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Самога томон бўй чўзган бу муҳташам иморатлар бир замонлар сайёҳлар ва карвонларга йўл кўрсатувчи, диндорларни ибодатга чорловчи маёқ вазифасини ўтаган бўлса, бугун улар сайёҳликнинг нафис ва бетакрор обидалари қаторидан ўрин эгаллаган.    Гарчи, бугунга қадар етиб келган миноралар мумтоз исломий меъморчилик услубида қад ростлаган бўлса-да, улар бу ерларда Ислом маданиятига қадар ҳам бўлган.




Халқ ўйинлари ва бошқа оммавий кўнгил очишлар Халқ ўйинлари ва бошқа оммавий кўнгил очишлар
Аксарият халқ ўйинлари қадим ўтмишдаёқ турли халқлар ўртасидаги куч синашувлари, мусобақалар, байрамона сайр-томошалар, халқ сайиллари натижасида шаклланиб улгурган.
Натижада икки кўринишдаги халқ ўйинлари шаклланган: турли байрам тадбирлари мобайнида уюштириладиган оммавий ўйинлар ҳамда болалар ўйнайдиган оммабоп ўйинлар. Бу ўйинларни ёш, жинс, иштирокчилар сони, шунингдек йил фаслларидан келиб чиқиб ўйнаш йўлга қўйилган.




Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек Кўрагон Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек Кўрагон
Мирзо Улуғбек (1394-1449) – Самарқанд подшоҳи тарих саҳифаларидан буюк олим, ўз даврининг маълум ва машҳур сиймоси, атоқли математик ва астрономи сифатида ўрин олган.   Мирзо Улуғбек, шунингдек, Шарқ Ислом оламининг етук олимлари қаторида ўз меҳнатлари ва илмий хизматлари билан илм-фан ва жаҳон цивилизацияси ривожига таъсир кўрсатган. Мирзо Улуғбек ўрта асрларда жаҳондаги энг муваффақиятли расадхонани ташкил қилган эди. Унинг “Зижжи жадиди Кўрагоний” астрономия жадвали XVI асрда Туркия орқали Ғарб илм-фан доираларига маълум бўлади ва узоқ йиллар мобайнида дунё астрономия фанида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилган.  




Ўзбекистон – тенги йўқ мева-сабзавотлар диёри Ўзбекистон – тенги йўқ мева-сабзавотлар диёри
Археологик далилларнинг гувоҳлик беришича, Ўзбекистон ҳудудида илк деҳқончилик тизими бундан 9000 йил илгари пайдо бўлган. Кўриниб турибдики, минтақа ерга ишлов бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, шунингдек уларни қайта ишлашда қадимий бой тажрибага эга. Деҳқончиликнинг энг содда – чўл ҳудудида мавсумий ёмғирлар ва бошқа иқлим шароитидан келиб чиқиб, дуккакли экинларни парваришлаш кўникмаси йиллар давомида такомиллашиб, бу ерлик деҳқонлар бора-бора ерларида гуруч, шакарқамиш, мураккаб ирригация тизимини талаб этадиган пахта ўсимликларини етиштира бошлади.




Тарихий маданий ёдгорликлар
маданият сузсиз.jpg




Ўзбек ошхонаси: анъана ва қадриятлар Ўзбек ошхонаси: анъана ва қадриятлар
Ўзбек ошхонаси шубҳасизки, ўзбек маданиятининг энг аҳамиятли ва таассуротли қисми. Ўзбек миллий таомлари ниҳоятда хилма-хил ва таркиби бой. Миллий ошхонада таомларни хушҳўр ва хуштаъм қилишда зиравор, туз ва бошқа фойдали зиравор маҳсулотлардан меъёрида фойдаланилади. Аччиқ, ёғли, нордон ёки ширин бўладими, барча таомларда ўрта меъёрида. Миллий овқатлар турлари йиллар мобайнида Ўзбекистон ҳудудида яшаётган халқларнинг биринчидан турфа диний-маданий жиҳатлари, иккинчидан иқтисодий, шунингдек табиий омиллар сабаб шаклланган.




Тошкент – меъморий уйғунликнинг мислсиз дунёси Тошкент – меъморий уйғунликнинг мислсиз дунёси
Тошкент – шаҳарсозлик равнақи тимсолига айланган, ажиб тарихга эга муҳим шаҳар. Гарчи, шаҳар сейсмик жиҳатдан хавфли ҳудудда жойлашган бўлса ҳам, танганинг иккинчи томони ҳам борки, бу қайсидир маънода меъморлар маҳоратининг юксак даражасини синовдан ўтказадиган ижобий чақириқдир. Тошкентнинг архитектура ҳашамдорлиги Ислом меъморчилигининг тарихий-диний иншоотларини ўзида кенг кўламда акс эттирган. Хусусан, масжидлар, мақбаралар ҳамда мадрасалар, шу билан бирга турар жойларда ва ҳаммомларда, савдо расталари ва эски шаҳар ҳудудидаги лой сувоқ уйлар меъморий ечимида ўзига хослик мужассам.




Ўзбекистон – музейлар мамлакати
Музейлар фақатгина маданий қадриятлар намойишигина бўлиб қолмасдан, улар бизни ўтмиш саёҳатига чорловчи йўлчи юлдуз ҳамдир. Ўзбекистон музейлари 130 йиллик тарихга эга. Мамлакат миқёсида мунтазам фаолият юритаётган 1200 дан зиёд турли йўналиш ва соҳа музейлари ташриф буюрувчиларни мамнун қилиб келмоқда. Музейлар маънан бойиб, мунтазам кенгайиб боради. Ушбу мақола сизга Ўзбекистон музейларига бирров назар солиш имконини беради.




Музейлар
музей сузсиз.jpg




Ўзбекистон – тансиқ ва саноқсиз таом рецептларига эга замин Ўзбекистон – тансиқ ва саноқсиз таом рецептларига эга замин
Иқлим ва табиат манзараси каби, ўзбек ошхонаси ҳам ғоятда хилма-хил: гоҳ гўштли ва етарлича калорияли, гоҳ фойдали ва соғлом, ҳатто сабзавот ҳамда кўкатларга бой вегетарианча турфа таомлар мавжуд. Қуйида Ўзбекистоннинг миллий одатий таомларининг баъзилари келтирилган.





Страницы: Пред. 1 ... 6 7 8 9 10 След. Все