Воқеалар тақвими

Галерея


Facebook



Жамиятни низоми

  1. Умумий коидалар

1.1  «Узбекистон-Германия» дустлик жамияти (бундан буён Жамият деб юритилади) Узбекистон ва Германия халклари орасидаги маданий-маърифий алокаларни ривожлантириш Максадида ташкил этилган булиб, узини узи бошкарадиган, хукуматга карашли булмаган кунгилли жамоат бирлашмасидир.

1.2   Жамият уз фаолиятини Узбекистон Республикаси Конституцияси. Узбекистон Республикаси фукорликкодекси, Узбекистон Республикаси «Жамоат бирлашмалар тугрисидаги конун, Узбекистон Республикаси Президентининг 26.05.97 йил УП-1785 – сонли «Узбекистон хорижий мамлакатлар билан дустлик ва маданий-маърифий алокалар жамиятлари Кенгашини куллаб-кувватлаш чора-тадбирлари тугрисидаги» Фармони, Узбекситон Республикасининг бошка конунлари ва меъёрий хужжатлари ва мазкур Устав асосида пмплга оширилади.

1.3   Жамият республика ва хорижий мамлакатларни бирлашма ва ташкилотлари билан хамкорлик килади.

1.4   Хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий ва бошка тадбирларни утказиш билан боглик ташкилий масалалар келишилган холдаУзбекистон хорижий мамлакатлар билан дустлик ва маданий-маърифий алокалар жамиятлари Кенгаши томонидан тасдикланади.

1.5  Жамият Узбекистон Республикаси Адлия вазирлигида руйхатдан утган пайтдан хукукий шахс макомини кулга киритади.

1.6  Жамият уз номи ёзилган думалок мухрга, шунингдек, фирма бланкларига эга.

1.7   Жамият рамз сифатида уз тимсолига, байрогига ва вимпелига эга булиши мумкин. Байроклар ва вимпеллар белгиланган тартибда давлат руйхатидан утказилиши лозим.

1.8  Жамият уз фаолиятида тижорат максадларини кузламайди.

1.9  Жамият дирекцияси жойлашган жой:

     Узбекистон Республикаси, Тошкент ш., Узбекистон шох кучаси, уй 49 «А».

      1.10 Жамият Узбекистон Республикасининг барча худудларида уз фаолиятини олиб боради.

 

 

 

 

2. Жамият асосий вазифаларини ва фаолиятини йуналиши

2.1. Жамият асосий вазифалари куйидагидан иборат:

·         Узбекистон билан Германия уртасида дустлик, хамкорликни ривожлантириш ва маданий-маърифий ришталарни ташкил эти шва мустахкамлаг;

·         Германия Узбекистон Республикасининг суверен демократик ва хукукий давлат, маданий, илмий, тинч хужалик юритишдаги фаол хамкори сифатидаги хар томонлама ва объектив тасаввурини шаклланишига кумаклашиш;

·         Халкаро, илмий ва маданий хамкорлик масалалари буйича доимий ахборот алмашувини амалга оширишда давлат ташкилотлари ва бошкалар билан хамкорлик килиш;

·         Хукуматга карашли булмаган халкаро ташкилотлар, жумладан БМТ, ЮНЕСКО тизимидаги ихтисослашган, шунингдек, бошка халкароташкилотлар йули билан алокаларни ривожлантириш;

·         Узбекистон Республикаси тугрисида ахборот-махлумот фондлари ва маълумотлар банклари яратиш, маданий-маърифий алокалар  масалалари буйича конференциялар, симпозиумлар утказиш, европа халкларини маданият, санъат, илм маориф сохаларида Узбекистон эришган ютуклар билан таништириш;

·         Бадиий жамоаларнинг ва якка ижрочиларнинг чикишини, теле ва кинокурсатувларни, тасвирий санъат асарлари ва халк ижоди махсулотлари кургазмаларини, фотокурсазмаларни, Узбекисон Республикасига ва Германияга багишланган тадбирлар комплексларини уюштириш;

·         Республикамизда истикомат килаётган германиялик юртдошлар хамда уларнинг бирлшмалари билан алокаларни ривожлантиришга кумаклашиш, Германияда яшовчи юртдошлар билан хамкорликни юксалтириш, уларга узбек тилини ва адабиетини урганишда кумаклашиш.

·         Хукумат, хокимиятлар ва бошка ташкилотлар билан биргаликда Узбекистон Республикаси ва Германиянинг шахарлари ва худудлари уртасидаги гуманитар, илмий-техник, маданий алокалар, шунингдек шерикли муносабатлари масалалари буйича халкаро контакларни ривожлантириш хамкорлик килиш, бу максадларда халк дипломатиясини ривожлантиришда катнашувчи ташкилотларнинг имкониятларидан фойдаланиш;

·         Жамият фаолияти тугрисидаги ахборот билан оммавий ахборот воситаларида чикиш;

·         Жамиятнинг Устав вазифаларини бажариш учун ноширлик, ишлаб чикариш ва хужалик фаолиятларини амалга ошириш;

·         Хорижий сармоядорлар, халкаро жамгармалар ва жамоат ташкилотларини маданий-маърифий алокаларини ривожлантиришга каратилган дастурлар, лойихалар ва буюртмаларни амалга оширишга жалб этиш;

·         Фан ва маданият арбобларини, фахрийларни, хотин-кизлар ва ёшлар ташкилотларининг арбобларини, жамоатчи арбобларни узбек ва немис халкарнинг миллий маданияти ва анъаналарини оммалаштришда катнашишга жалб килиш;

·         Германия мамлакатиделегациялари ва алохида шахслар кабулини уюштириш, юртдошлар гурухлари билан алокаларни кенгайтириш ва делегация айрбошлашни йилга куйиш;

·         Керакли мутахассисларни жалб этиб, жамиятлар Устав фаолиятининг турли йуналишлари буйича комиссиялар тузиш;

·         Ривожланганхорижий мамлакатларнинг маданий-маърифий алокаларни ташкил этиш борасидаги тажрибасини урганиш.

2.2.Жамият куйидагиларни амалга оширади:

  • Узбекистон Республикаси банкларида хисоб ва валюта ракамларини очиш;
  • Уставда белгиланган вазифаларини бажариш учун бинолар, иншоотлар, жихозлар, транспорт воситаларини сотиб олиш ва ижарага олиш;
  • Уставда белгиланган вазифаларини бажариш учун маданий-маърифий объектлар яратиш, шунингдек, Узбекистон Республикасининг амалдаги конунчилиги такикламаган бошка фаолиятлар.
  1. Жамиятга аъзолик

3.1. Жамият аъзолари фукаролар, ташкилот, муассаса, корхона аъзолари, Узбекситон Республикаси ва бошка давлат фукаролари, шунингдекфукаролиги булмаган шахслар ихтиёрий равишда ушбу Низом талабларини тан олган холда ва уз истакларини ёзма билдирган холда жамият аъзоси булиши мумкин.

Жамиятдаги аъзолик, аъзонинг шахсий аризаси асосида ёки Бошкарув ташаббуси билан тугатилиши мумкин. Жамиятдаги аъзоликнинг тугатилиш  муддати ариза топширилган ёки тегишли карор кабул килинган кун хисобланади (Бошкарув таркибининг купчилик овози билан).

  1. Жамият аъзоларининг хукук ва мажбуриятлари

4.1.Жамият аъзолари:

·         Жамиятнинг ижтимоий фаолиятида, тадбирларида ва дастурларида фаол катнашадилар;

·         Жамиятнинг макса два вазифаларини ташвикот киладилар;

·         Жамият рахбариятига ариза, мурожаатнома, таклифлар билан мурожаат кили шва катнашчилар мажлисларида  катнашиш хукукига эгадирлар.

·         Жамиятда аъзолик бадалларини тулаш назарда тутилмаган.

  1. Жамиятнинг тузилиши

5.1. Бир йилда камида бир марта чакириладиган жамият аъзоларининг умумий мажлиси жамиятнинг олий органи хисобланади.

5.2. Катнашчилар мажлиси:

·         Жамиятни барпо этади ва тугатади, Уставни кабул килади, унга узгартиришлар ва кушимчалар киритади;

·         Уч йил муддатга жамият бошкаруви таркибини сайлайди;

·         Уч йил муддатга тафтиш комиссияси аъзоларини сайлайди;

·         Жамият фаолияти хакида хисобат тинглайди;

·         Дирекцияга узининг баъзи ваколатларини такдим этади.

·         Жамият мажлиси жамият аъзоси булган шахсларнинг 2/3 кисми иштирок этгандагина (юридик томондан) тугри хисобланади.

·         Жамият мижлисининг карори катнашчиларнинг купчилиги овоз берсагина кабул килинган деб хисобланади. Овоз бериш тартиби (очик ёки ёпик) мажлис катнашчилари томонидан белгиланади.

5.3. Жамият бошкаруви:

·         Жамиятнинг энг фаол катнашчиларидан шакллантирилади ва 25 кишидан, шунингдек, ижрочи директор ва унинг муовинидан иборат Булади;

·         Умумий мажлислар орасида ишларни бажаради, умумий мажлислар карорларининг бажарилишини ташкил килади;

·         Жамият аъзоларининг умумий мажлисининг ваколатли органи хисобланади;

·         Жамият бошкарув аъзолари орасида жамият раисини, раис уринбосарларни хамда ижрочи директорни сайлайди;

·         Ижрочи директор ва унинг муовинидан иборат ишчи ижроия органини ташкил килади;

·         Жамият Катнашчилараининг умумий мажлиси чакирилишини ва унинг ишига материалларни тайёрлашни амалга оширади;

 

 

5.4. Бошкарув раиси:

·         Жамият номидан вакиллик килади ва 3 йилга сайланади;

·         Жамоатчилик асосида фаолият курсатади;

·         Йигилиш карорларини бажаралишини таъминлайди;

·         Йигилиш тамонидан узига топширилган бошка вазифаларни бажаради;

·         Ижрочи директор фаолиятига рахбарлик килади.

5.5. Ижрочи директор:

·         Жамият мулкининг ва маблагларининг ваколатли эгаси хисобланади;

·         Жамият номидан ишонч когозисиз иш куради ва кредитларни бошкаради;

·         Ноширлик ва ишлаб чикариш-хужалик фаолиятларига рахбарлик килади;

·         Штатлар жадвалини тасдиклайди;

·         Ижрочи директор йук булган холларда унинг вазифаси уринбосарига утади.

5.6. Тафтиш комиссияси аъзоларининг умумий мажлиси тамонидан уч йил муддатга сайланади, Комиссия уз таркибидан раис ва раис уринобосарларини сайлайди.

Тафтиш комиссиясининг бажарадиган ишлари:

·         Ижрочи директор томонидан Жамият карорларининг бажарилишини назорат килиш;

·         Молиявий-моддий маблагларни самарали, тугри фойдаланилиши ва хисоб-китобни боришини текшириш.

  1. Жамият мулки ва пул маблаглари

6.1. Жамият узининг Уставида курсатилган фаолиятини моддий жихатдан таъминлаш учун бинолар, иншоотлар, турар-жой фонди, жихоз, инвентар, мулк, пул маблаглари ва бошкалардан фойдаланади.

6.2. Уставда курсатилган вазифаларга мувофик. Жамият маблаги хисобига ташкил этилган нашриётлар, бошка корхоналар, хайрия муассасаллари унинг хисобланади.

6.3. Жамиятининг пул маблаглари ихтиёрийбадаллар ва эхсонлардан кургазма, лекция, спорт ва бошка тадбирлар утказишдан, лотереялардан, ноширлик, хужалик, ишлаб чикариш фаолиятларидан тушадиган ва конун такикламаган бошка тушумлардан шаклланади.

6.4. Жамият фукаролар, ташкилот, корхона, фирмалардан шунингдек, диний ва давлат муассасаларидан хайрия ёрдамлари олиши мумкин.

6.5. Жамият таркибий булинмалари уртасида тушган пулларни таксимлаш микдори ва механизми Ижрочи Директор томонидан аникланади.

6.6. Жамияттушган маблагларнинг 5 фоизини Уставда назарда тутилган кушма тадбирларни амалга ошириш учун Узбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан дустлик ва маданий-маърифий алокалар жамиятлари Кенгашига йуналтиради.

6.7. Жамият устав вазифаларини бажариш максадларида ухшаш жамиятлар ва ташкилотлар билан кооперациялашиши, шунингдек корхона ва хужалик хисобидаги ташкилотлар барпо этиши мумкин.

7. Жамият уставига кушимча ва узгартиришлар киритиш тартиби

7.1. Уставга узгартиришлар ва кушимчалар киритиш Жамиятининг катнашчилар умумий мажлисида амалга оширилади.

7.2. Жамият Уставига ухгартиришлар ва кушимчаларга Жамият аъзоларининг ярмидан купроги овоз бергандагина, улар кабул килинган деб хисобланади.

7.3. Овоз бериш шакли (очик ёки ёпик) Катнашчиларнинг умумий мажлисида аникланади.

8. Жамият фаолиятининг тугатилиши тартиби

8.1. Жамият фаолиятининг тугатилиши факат Узбекистон Республикаси конунларида курсатилган асос ва тартибда амалга оширилади.

8.2. Жамият фаолиятини тугатиш тугрисидаги ташаббус билан куйидагилар чикиши мумкин:

·         Бошкарув таркибининг 2/3 кисми Жамият рахбариятига ёзма мурожаат килиш йули билан, уз таклифларини асослаган холда;

·         Жамият аъзолари руйхат буйича таркибининг 1/3 кисми Жамият рахбариятига ёзма мурожаат килиш йули билан уз таклифини асослаган холда.

·         Бундай таклиф тушган такдирда, Раис 30 кунлик муддатга унинг умумий мажлисида куриб чикилишини таъминлаши лозим.

·         Мажлис тугатиш комиссияси таркибини тасдиклайди.

8.3. Жамият фаолияти конунларда белгиланган холлардасуд карори билан тугатилиши мумкин.

8.4. Жамият фаолияти Мажлис Карори билан тугатилганидан кейин Жамият мулкини ишлатиш тартиби унинг Уставида кузланган максадларга йуналтирилади.

 

Устав 1998 йил 10 сентябр куни Жамиятнинг бошкарув мажлиси карори билан тасдикланди.